Малайзия Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширмоқчи
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Fraser & Neave Holdings BHD – F&N компаниясининг янги ва халқаро бозорларни ривожлантириш бўйича директори Патрик Хенг билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, музокаралар чоғида мамлакат иқтисодий салоҳиятини ошириш, миллий ўзбек маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини диверсификация қилиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Малайзия томони корхона фаолияти ҳақида тақдимот ўтказиб, компания Жанубий-Шарқий Осиёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири эканлигини, ҳозир кунда корхонанинг 13 та филиали Таиланд, Мянма, Камбожа, Лаос ва Саудия Арабистонида фаолият юритаётганини маълум қилди.
Патрик Хенг компания фаолиятини кенгайтириш ва халқаро бозорларга кириб боришда Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистоннинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади.
Малайзия томонига мамлакатдаги мавжуд хомашё базаси, ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда F&N компанияси иштирокида қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифи билдирилди.
Учрашув якуни бўйича республикада хорижий компаниялар учун яратилган имкониятлар билан танишиш ва салоҳиятли тадбиркорлар билан биргаликда қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида 2024 йил январ ойида F&N компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024