Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР конституциясида Жанубий Корея «биринчи рақамли душман» деб белгиланади
Уруш бўлганда жанубни «тўлиқ босиб олиш» вазифаси ҳам белгиланди.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Олий халқ ассамблеясининг 10-сессиясида Жанубий Кореяни «биринчи рақамли душман давлат» деб белгилаб, мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритишга чақирди.
«Жанубий Корея КХДР конституциясида «биринчи рақамли душман давлат ва доимий асосий душман» сифатида белгиланиши керак», деди у.
Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабарига кўра, уруш бўлган тақдирда жанубни «тўлиқ босиб олиш» вазифаси ҳам белгилаб қўйилган.
«Корея яриморолида уруш бошланган тақдирда Корея Республикасини тўлиқ босиб олиш ва уни КХДР таркибига киритиш масаласини кўриб чиқиш муҳим», деди Ким Чен Ин.
КХДР Олий халқ ассамблеясининг 10-сессиясида Ким Чен Ин «Республика равнақи ва тараққиёти ҳамда халқ фаровонлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар тўғрисида»ги асосий сиёсий нутқи билан чиқди. Тадбир 15 январ куни Пхенянда бўлиб ўтди.
Худди шу сессияда Кореялараро муносабатлар билан шуғулланадиган идораларни ёпишга қарор қилинди. Шу асосда иқтисодий ҳамкорлик учун масъул орган, шунингдек, Жанубий Кореянинг Қумганг тоғида туризм лойиҳасини ишлаб чиқувчи агентлик тугатилди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026