Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон маҳкумларни топширишда ҳамкорлик қилади
Сенат Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Шартнома 2023 йил 18 июн куни Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Теҳрон, 2023 йил 18 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, шартноманинг ратификация қилиниши жиноят содир этиш натижасида озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон ва Эрон фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташлари учун ҳуқуқий асос ва маҳкумларни топшириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш имкониятини яратади.

Шартнома 2023 йил 18 июн куни президентининг Эронга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.
Ҳужжатга кўра, мазкур шартномани ратификация қилиш орқали унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Олдинроқ Италия билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинганди.
Мавзуга оид
22:29
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026