«Реал»да баҳсли, «Барса»да қийин ғалаба. Европада кун ўйинлари
«Реал» аутсайдердан 2 гол ўтказиб юборди, кейин бош ҳакам саҳнага чиқди. Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Англия: Нунеснинг юбилей голи
«Борнмут— «Ливерпул» 0:4
Голлар: Нунес (49, 90+3), Жота (71, 80).
«Борнмут» – Нето, Ааронс, Мифем, Забарный, Хилл (Келли, 55), Кристи, Кук (Биллинг, 83), Таверне, Клюйверт (Брукс, 69), Синистерра (Скотт, 55), Соланке (Мур, 83).
«Ливерпул» – Алиссон, Брэдли (Бек, 83), ван Дейк, Конате, Гомес, Мак Аллистер, Жонс (Кларк, 83), Эллиотт (Гравенберҳ, 64), Жота (Гордон, 90+4), Диас (Гакпо, 64), Нунес.
Огоҳлантиришлар: Кук (59), Брэдли (66), Нунес (90+7).
Қайсидир клублар Африка ва Осиёдаги кубок турнирлари туфайли кучсизланган, кимдир таркибдаги муаммоларни осон енгиб ўтмоқда. «Ливерпул» ҳам январда Салоҳсиз ўйнашга кўникиб бўлган, у ҳар икки йилда қитъа биринчилигида иштирок этиш учун кетади. Жозе Моуринио бироз аввалроқ берган интервюсида бежиз мерсисайдликлар захира ўриндиғи кенг эканини эътироф этмаганди ва Диогу Жотани алоҳида қайд этганди. Португалиялик форвард эса «Борнмут»га икки гол уриб, ватандошининг тезисларини тасдиқлади.
Аммо барибир якшанба кунги ўйин қаҳрамони номига Нунес кўпроқ лойиқ. Нима бўлганда ҳам биринчи бўлим голсиз дуранг билан якунланганидан кейин айнан уругвайлик ҳужумчи ҳисобни очиб берди, қўшиб берилган дақиқаларда эса статистика нуқтайи назаридан эътиборли натижа қайд этди — клуб ва миллий жамоадаги голлари сонини 100 тага етказди. Бундан ташқари, Нунес АПЛда голлар ва голли узатмалар сони бўйича иккита рақамда ифодаланадиган натижа қайд этаётган биринчи футболчига айланди. Қисқача айтганда, Юрген Клопп жамоасининг чемпионат пешқадами бўлиб турганида унинг катта ҳиссаси бор. Энди мерсисайдликлар иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»дан («шаҳарликлар»да битта захира ўйини бор) беш очкога ўзиб кетган. Шу билан бирга, жамоани кейинги турларда қийин рақиблар кутмоқда – 1 феврал куни уйда «Челси», 4 феврал куни сафарда «Арсенал»га қарши.
Испания: «Реал» 0:2 дан чиқиб кетди, «Жирона»ни эплаб бўлмаяпти
«Реал» — «Алмерия» 3:2
Голлар: Беллингҳэм (56, пеналти), Винисиус (67), Карвахал (90+9) — Рамазони (1), Гонсалес (43).
«Реал» – Аррисабалага, Карвахал, Начо (Диас, 46), Рюдигер, Менди (Фран Гарсия, 46), Кроос (Камавинга, 82), Валверде (Себаллос, 70), Чуамени, Беллингҳэм, Винисиус, Родриго (Хоселу, 46).
«Алмерия» – Луиш Машимиану, Пубил (Посо, 70), Эдгар Гонсалес, Чуми, Кайки, Акиеме, Аррибас (Лазаро, 77), Робертоне (Мелеро, 85), Лопи, Милованович (Суарес, 70), Рамазони (Эмбарба, 77).
Огоҳлантиришлар: Рамазони (52), Лопи (64), Гаритано (64), Посо (75), Гонсалес (84), Камавинга (90), Карвахал (90+10), Беллингҳэм (90+11), Суарес (90+11).
Ўтган турда «Алмерия» «Жирона»дан очко олиб, «Реал»га ўзига хос совға тайёрлаганди. Аммо чемпионат турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида турган ушбу жамоа «Сантяго Бернабеу»га ҳам очко олиш мақсадида ташриф буюрганди. Мадридликлар 38-сониядаёқ гол ўтказиб юбориб шок ҳолатини бошдан кечирди. Бу тасодиф деб ҳисобланган тақдирда ҳам бўлим охирида «Алмерия» ҳисобдаги устунлигини оширишга эришди ва «тўққизлик»ни аниқ нишонга олган Эдгар Гонсалес Мадрид жамоатчилигини қийин аҳволда қолдирди.
Аммо фақат Карло Анчелоттини эмас, у танаффусда учта алмаштиришни амалга оширди ва иккинчи бўлим бошиданоқ вазиятни ўнглашга киришди. Бу бўлимда эса барча муҳим қарорлар VAR ёки монитор қаршисига борган бош арбитр томонидан қабул қилинди.
Биринчи ҳолатда кейинроқ Беллингҳем томонидан аниқ ижро этилган пеналти белгиланди.
Ўйиннинг 53-дақиқасида жарима майдони ичида Рюдигер ва Ҳоселу қанотдан узатилган тўп учун курашди, тўп эса рақиб ҳимоячиларидан бири Кайкининг қўлига тегди. Лекин бу яққол вазият эмасди: Рюдигер том маънода ўз рақибининг елкасига чиқиб кетди, Ҳоселу ва ҳимоячи ўртасида эса манёвр учун масофа жуда қисқа эди. Арбитр Франсиско Эрнандес VAR ҳаками тавсияси билан монитор қаршисига борди ва нуқтани кўрсатди.
Бир неча дақиқа ўтиб «Алмерия» учинчи бор дарвозани ишғол этди: вингер Рамазани Серхио Аррибасани қулай вазиятга чиқарди, «Реал» тарбияланувчиси эса совуққонлик билан Кепани доғда қолдирди ва голни нишонламади.
Лекин кўп ўтмай нишонлайдиган нарсанинг ўзи йўқлиги аён бўлди: ҳужум стартида Дион Лопи Беллингҳемдан узоқлашишда қўли билан рақибнинг юзига уриб юборганди, аммо ҳакам бир неча метр масофада турган бўлса-да, ўйинни тўхтатмаганди. Видеоассистент эса Эрнандесга хатосини кўрсатди ва гол бекор қилинди.
«Алмерия» вакиллари қаттиқ норозилик билдиришди, захира ўриндиғидагилар оёққа туришди, бош мураббий Гаиска Гаританога сариқ карточка кўрсатилди. Ўйин охирида эса у иккинчи бор огоҳлантирилди ва четлатилди.
Энг баҳсли вазият эса 67-дақиқада юзага келди: Винисиус тўп учун курашда йиқилаётиб тўпни дарвоза тўсини остига йўналтиришни уддалади, аммо у бу ишни елкаси билан бажарди.
Аввалига Эрнандес бразилиялик футболчи қўл билан гол урди деган қарорга келганди.
Кейин эса яна VAR мониторига борди ва голни ҳисобга олди. Дарвоқе, бу ҳужум давомида Жуниор латерал Марк Пубил билан кураш олиб борган ва катта эҳтимол билан йиқилаётиб тўпни қўл билан ўзига тўғрилаб олганди. Видеоассистент эса бу вазиятни эътиборсиз қолдирди.
Кўп ўтмай Беллингҳем яна бир бор дарвозани ишғол этди, аммо арбитр офсайд қайд этди. «Реал» бу ўйинни энди юта олмайдигандек кўринаётганди, аммо 99-дақиқада Дани Карвахал жарима майдони ичида Жуднинг узатмасини дарвозага тўғрилаб юборди.
Бу мадридликларнинг ла лига тарихидаги энг кеч урилган голт бўлди: бундан олдинги рекорд Гонсало Ҳигуаин томонидан 2008 йилда урилган, ўшанда у «Атлетико» дарвозасини 97-дақиқада пеналтидан ишғол этганди. Шундай экан, Данининг голи нафақат ғалаба голи, балки тарихий голга айланди.
Карло Анчелотти жамоаси бу ғалаба эвазига Испания чемпионатида яна биринчи ўринга кўтарилди («Жирона»нинг «Севиля»га қарши ўйини кейинроқ бошланди). «Алмерия» эса «Реал» устидан 2008 йилдан буён илк ғалабага эришиш имкониятини қўлдан бош берди, ўшанда жамоани Унаи Эмери бошқарган. Ҳозир эса жамоа турнир жадвалида ўта қийин ҳолатда қолмоқда: 17-ўрин билан орадаги фарқ тўққиз очкога етган.
«Бетис» — «Барселона» 2:4
Голлар: Иско (56, 59) — Торрес (21, 28, 90+2), Феликс (90).
«Бетис» – Руй Силва, Беллерин, Папастатопулос, Песселя, Абнер, Иско, Рока, Кардозо (Алтимира, 73), Луис Энрике, Диао (Фекир, 46), Виллиан Жозе (Иглесиас, 46).
«Барселона» – Пеня, Кунде, Араухо, Кубарси (Феликс, 81), Балде, Гундўған, де Йонг, Педри (Лопес, 71), Ферран Торрес, Ямал, Левандовски (Роке, 63).
Огоҳлантиришлар: де Йонг (57), Абнер (72), Роке (90+6).
«Барселона»нинг ўйини ҳам ҳиссиётларга бой бўлди. Кўк-анорранглилар «Балаидосе»да «Бетис»ни қаторасига еттинчи бор мағлуб этди, аммо бунга эришиш осон кечмади. Каталонияликлар иккинчи бўлим бошида уч дақиқа ичида икки гол устунлигини бой беришди ва яна очко йўқотишга яқин эди. Агар ўйин шундай якунланганида, Хави кейинги интервюларида «Барса» уч соврин учун курашни давом эттираётгани ҳақидаги гапларини такрорлай олмасди. Ва ҳеч ким таркибдаги кадрлар муаммосини ёдга олиб ўтирмасди, бу ўйин бошланғич таркибида Ямалдан ташқари яна бир 16 ёшли футболчи бор эди — марказий ҳимоячи Кубарси асосий жамоада дебют қилди.
Шунга қарамай, кўк-анорранглилар сафида 100-ўйинини ўтказган Ферран Торрес жамоага ғалаба келтирди. Бу оқшом унинг персонал бенефисига айланди — ҳет-трикдан ташқари Феликснинг ғалаба голига пас берди — «Барселона» мавсум бошидан буён унинг 85-дақиқадан кейин урган голлари эвазига 10 очко олган. Бразилиялик истеъдод Витор Рокенинг ҳам ўйинини эътироф этиш мумкин, у «Бетис»да яна порлаётган Исконинг икки голидан кейин Левандовски ўрнига туширилганди.
«Реал»нинг собиқ футболчисининг кучли зарбасига қарши Пеня ҳеч нарса қила олмади.
Иккинчи эпизодда эса Иско офсайд қопқонини четлаб ўтди ва жамоадошининг узатмасига етиб бориб бурчакни нишонга олди.
Бу ҳаракати учун рақиб бош мураббийидан ҳам олқиш олди.
Хави бу ёрқин ғалабадан кейин «Реал» манзилига тош олиш имкониятини қўлдан бой бермади: «Агар мен «Алмерия» билан ўйиндаги ҳакамлик ҳақида муносабат билдирсам, мени дисквалификация қилишади. Нима бўлганини барча кўрди. «Хетафе» билан ўйиндан кейин нимадир ғалати эканини англадим. Чемпионатда ғолиб чиқиш жуда қийин бўлади».
«Жирона» — «Севиля» 5:1
Голлар: Довбик (13, 15, 19), Циганков (56), Стуани (89) — Ромеро (10).
«Жирона» – Гассанига, Ян Коуто, Блинд, Хуанпе (Якобишвили, 30), Мигел Гутеррес, Эррера (Солис, 66), Мартин, Циганков (Фернандес, 66), Порту, Довбик (Стуани, 73), Савио (Торре, 73).
«Севиля» – Дмитрович, Навас, Рамос, Нянзу, Баде (Маркао Тейшейра, 46), Педроса, Сусо (Межбри, 62), Жордан, Соу (Агуме, 77), Окампос (Мариано Диас, 77), Ромеро (Ламела, 62).
Огоҳлантиришлар: Соу (61), Межбри (63).
«Барселона» ва «Реал» ўртасида ҳакамлик масаласи бўйича муносабат — барча учун оғриқли мавзу экани тушунарли. Фақат Хави буни чемпионлик учун курашдаги мураккаблик сифатида келтириши камида «Жирона»га нисбатан адолатсизликдир. Каталониянинг бу жамоасида ҳакамлар симпатияси ҳам, маъмурий ресурслар ҳам йўқ, аммо айнан шу жамоа чемпионатда пешқадамлик қилмоқда ва ҳамшаҳарларини саккиз очкога ортда қолдирган.
Ҳа, «Барса»да захира ўйини бор. Худди соядаги етакчи бўлиб қолишда давом этаётган «Реал»да борлиги каби. Аммо Мичел Санчес жамоаси яна ғалаба қозонмоқда. Ўтган турда жамоа жуда ёмон ўйнаган ва яримҳимоя етакчиси Алейш Гарсиядан ҳам айрилганди. «Севиля»га қарши ўйинда эса 10-дақиқадаёқ гол ўтказиб юборди. Лекин кейин «Жирона» ва шахсан Довбикка уч гол уриб, барчасини ўзгартириб юбориш учун 9 дақиқа етарли бўлди. Каталония эртаги ҳали якунланмайди.
Италия: Аллегри сараланганлар клубида
«Лечче» — «Ювентус» 0:3
Голлар: Влаҳович (59, 68), Бремер (85).
«Лечче» – Фалконе, Жандре, Баскиротто, Понграчич, Галло (Доргу, 65), Уден (Перотти, 66), Рамадани, Гонсалес (Блен, 60), Каба, Алмквист (Сансоне, 72), Крстович (Пикколи, 72).
«Ювентус» – Шченсни, Камбиязо (Сандро, 81), Данило, Бремер, Гатти, Костич (Айлинг, 74), Локателли, Маккенни, Миретти (Веа, 57), Йилдиз (Милик, 74), Влаҳович.
Огоҳлантиришлар: Маккенни (23), Каба (89).
«Интер» Италия Суперкубоги финали учун тайёрланаётган маҳалда «Ювентус» биринчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятидан фойдаланиб қолди. Биринчи бўлимда жиддий рақобат кўрсатган ва ўз дарвозасидан гол ҳам ўтказмаган рақибни жамоа ўз услубида таслим этди. Влаҳовичнинг голи ҳал қилувчи бўлди. «Лечче» дарвозабони зарбани қайтарди, Камбиязо тўпни эгаллади ва уни қаторасига учинчи тур ўз номини таблога ёздириб қўйган сербиялик ҳужумчига ташлаб берди.
Влаҳович ҳозирда юқори спорт формасига чиққан ва буни кейинги голли ҳужум ҳам тасдиқлади, Душан Маккеннининг узатмасидан кейин тўпни дарвозага киритиб юборди. У туринликлар сафида сўнгги ярим асрда кетма-кет икки мавсумда голлари сонини 10 тадан оширган 23 ёшга чиқмаган иккинчи футболчи бўлди. Бунгача бундай натижага Дибала эришганди. Влаҳович «Кекса синиоралар» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А сериядаги 300-ғалабасини нишонлашини ҳам таъминлади. Ушбу мутахассис Жованни Трапаттони (352) ва Нерео Рокко (302) каби афсоналар билан бир компанияга кирди. У «Милан» афсонасини яқин вақтлар ичида қувиб ўтиши тайин.
Германия: Бремен 16 йил кутди
«Бавария» — «Вердер» 0:1
Гол: Вайзер (59).
«Бавария» – Нойер, Упамекано, де Лигт, Дэвис (Тел, 65), Геррейру (Горетцка, 65), Киммих (Мюллер, 64), Лаймер, Коман (Шупо-Мотинг, 84), Сане, Мусиала, Кейн.
«Вердер» – Цеттерер, Вайзер, Юнг, Штарк, Фридл, Агу (Деман, 89), Деман, Линен, Стаге, Шмид (Ковнацки, 84), Нжинма (Гросс, 89), Волтемаде (Борре, 65).
Огоҳлантиришлар: Киммих (17), Шмид (70), де Лигт (74).
«Бавария» «Вердер» билан ўйинда жиддий муаммога учради. Бременликлар мунтазам равишда Нойерни сергак туришга ва қаҳрамонлик кўрсатишга мажбур қилишди ва унинг дарвозасини ишғол ҳам этишди. Аммо гол VAR аралашувидан кейин бекор қилинди, бременликларнинг ҳужуми Мусиалага қўполлик билан бошлангани маълум бўлди. Амалдаги чемпионларнинг биринчи бўлимдаги ҳолатини Кейннинг кўрсаткичи яққол ифодалайди. Англиялик футболчи тўпга атиги етти бор тегинди ва бу контактларнинг бирортаси рақиб жарима майдонида эмасди.
Иккинчи бўлимда вазият ўзгара бошлагандек, Томас Тухел жамоасининг босими кучайгандек кўринганди. Лекин «Алянс Арена»да 2008 йилдан буён ғалаба қозона олмаган «мусиқачилар» барибир барча қоидаларга мос келадиган голни уришди. Вайзер Дэйвисни ортда қолдирди ва ўткир бурчакдан тўпни дарвоза тўсини остига михлади. Меҳмонлар бу гол устунлигини қаҳрамонларча сақлаб қолишди ва «Бавария»нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятлари кескин пасайиб кетди. Мюнхенликларнинг «Байер» билан орадаги фарқи етти очкони ташкил этмоқда ва «Унион»га қарши қолдирилган ўйиндаги ғалаба ҳам вазиятни жиддий ўзартира олмайди. Леверкузенликлар энди мюнхенликлар билан кечадиган ўзаро қарама-қаршиликда ғалаба қозонишга мажбур эмас, жамоаларнинг биринчи даврадаги ўзаро ўйини дуранг билан якунланганди (2:2).
Кун статистикаси
- Нидерландия чемпионатида ПСВ илк бор очко йўқотди. Эйндҳовен жамоаси 18-турга келиб сериясини тўхтатди, иккинчи давра стартида «Утрехт» билан дуранг ўйналди (1:1).
- «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Уорд-Проуз голларининг 58,5 фоизини жарима зарбалари (17) ёки пеналтидан (14) урган.
- 103-дақиқа — АПЛ тарихида энг кеч урилган гол вақти, унинг муаллифи «Шеффилд Юнайтед» ҳужумчиси Макбарни бўлди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
10:13
«Барселона» ва «Атлетико»да даҳшатли камбэк. Кун ўйинлари
12:03 / 20.01.2025
«Сити» 6 та гол урди, «Реал» биринчи ўринга қайтди. Кун ўйинлари
12:10 / 19.01.2025
АПЛда чемпионлик пойгаси тугамоқда, «Барса» ноқулай рақибини яна енга олмади. Кун ўйинлари
12:01 / 17.01.2025