Ўзбекистоннинг турбулентлик рейтингидаги ўрни маълум бўлди
Турбулентлик - бу ҳаво массаларининг тартибсиз ҳаракати бўлиб, у самолётдаги парвоз пайтида «чайқалиш»дек сезилади.
Дунёдаги энг турбулент давлатлар аниқланди. Рўйхат Turbli портали томонидан 2024 йил январидаги ўртача турбулентлик ҳақидаги маълумотларга асосланиб тузилган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Turbli учувчилар ва авиакомпаниялар парвозларини режалаштиришда фойдаланадиган маълумотлар манбаларидан фойдаланган. Бу Миллий океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси (NOAA) ва Метеоролгия хизмати томонидан ишлаб чиқилган илғор об-ҳаво моделларидан олинган маълумот.
Турбулентлик - бу ҳаво массаларининг тартибсиз ҳаракати бўлиб, у самолётдаги парвоз пайтида «чайқалиш»дек сезилади. Ҳаво массалари доимо ҳарорат, босим, тезлик ва йўналишни ўзгартиради. Шу сабабли, улар «аралашиб» гирдоб оқимларини - турбулентликни юзага келтиради.
Қайд қилинишича, турбулентлик энг оғир бўлган давлатлар: Бутан, Гвинея-Бисау, Сенегал, Кабо-Верде, Непал, Габон, Гвинея, Конго, Камерун ва Сиерра-Леоне. Ушбу давлатлар осмонида парвоз қилиш учувчилар ва йўловчилар учун осон эмас.
Марказий Осиё давлатлари рейтинги қуйидагича: Қирғизистон 75-ўрин, Тожикистон 89-ўрин, Туркманистон 151-ўрин, Ўзбекистон 155-ўрин, Қозоғистон 161-ўрин.
Энг кам турбулентликка эга ҳудуд ва давлатлар: Антарктида, Шпицберген, Россия, Гренландия, Канада, Финляндия, Швеция, Норвегия, Эстония, Латвия ва Дания.
Мавзуга оид
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
08:15 / 14.12.2024
Тошкент 200-ўринда: хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
09:49 / 13.12.2024