Жаҳон | 08:41 / 19.02.2024
4577
2 дақиқада ўқилади

Кутишга вақт йўқ: Боррел Киевга ёрдамни тезлаштиришга чақирди

Европа дипломатияси раҳбари Европа Иттифоқини Киевни янги қуроллар билан таъминлашда иккиланаётгани учун қоралади. Энди кутишга вақт қолмади: урушдаги вазиятни уч ой ичида ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди Боррел.

Фото: TOBIAS SCHWARZ/AFP/Getty Images

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Мюнхен хавфсизлик конференцияси иштирокчиларини Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди, чунки кутишга вақт қолмади. 18 феврал, якшанба куни бўлиб ўтган анжумандаги давра суҳбатида у «биз уруш ҳолатидамиз» деди ва можаро бир неча ой ичида жанг майдонида ҳал этилиши мумкинлигини айтди.

«Ҳар бир европалик биз уруш ҳолатида эканлигимизни тушуниши керак», деди Европа дипломатияси раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Россия яқинда ўтган баҳордан бери энг йирик ғалабаларидан бирини қўлга киритган Украинадаги вазият «биздан тезроқ ва яхшироқ ҳамкорлик қилишни», «кўпроқ чаққонроқ ва тўғридан тўғри» бўлишни талаб қилмоқда. 

Жозеп Боррелнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Киевга янги турдаги қуролларни етказиб беришда «жуда кўп» иккиланиб, можаро кучайишидан қўрқди, агар у қатъийроқ ҳаракат қилганида эди, жанг майдонидаги вазият бошқача ривожланиши мумкин эди. 

«Уч ой ичида ҳаммаси ҳарбий жабҳада ҳал бўлади. Биз «Келинглар, кутамиз ва Европа сайловларида нима бўлишини кўрамиз» ёки «батафсилроқ маълумот олишни хоҳлаймиз» деб айта олмаймиз... Биз бошқа сиёсий ўлчамдамиз», - дейди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакил. 

Мавзуга оид