Жаҳон | 16:57 / 13.03.2024
20135
5 дақиқада ўқилади

Белгород областига рейд оқибатлари ва Киевдаги видолашув маросими. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 748-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Иваново областида Россия авиацияси ҳарбий-транспорт самолёти қулаб тушди. Унинг бортида 15 киши бўлган, ҳеч ким омон қолмаган.
  • Белгородда дрон шаҳар маъмурияти биносига келиб урилди. Икки киши жароҳат олган.
  • Украина томонида туриб жанг қилаётган россияликлардан иборат қуролли гуруҳ Белгород ва Курск областларининг чегара ҳудудларига ҳужум қилди. РФ мудофаа вазирлиги давлат чегаралари бузиб ўтилишига йўл қўйилмагани ва ҳужумларни қайтариш чоғида 234 нафар диверсант ўлдирилгани ҳақида хабар берди.
  • Кривий Риҳда кўп қаватли турар жой биноси зарбага учради. Беш киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган, шундан 12 нафари болалар.
  • Нижегород нефтни қайта ишлаш заводида (Россиядаги энг йирик шундай заводлардан бири) дронлар ҳужуми оқибатида йирик ёнғин чиқди, нефтни қайта ишлаш қурилмаси ўчирилди.
  • АҚШ кўп ҳафталар ичида илк бор Украина учун ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, аммо бу ёрдам ҳажми атиги 300 миллион долларни ташкил этади.

Белгород областига ҳужум

Украина томонида туриб ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган «Россияга озодлик» легиони, «Россия кўнгиллилар корпуси» ва «Сибир баталёни» 12 март куни Белгород ва Курск областларига рейдлар уюштиргани ҳақида хабар берди. Россиялик ҳарбий мухбирлар ҳам чегара ҳудудларда жанглар кетаётганини тасдиқлашган. Россия регионлари раҳбарлари, ФХХ ва РФ мудофаа вазирлиги «диверсия гуруҳлари» ва «украин террорчи тузилмалари»нинг чегарадан ёриб киришга бўлган уринишлари муваффақиятли қайтарилганини маълум қилган. РФ мудофаа вазирлиги версиясига кўра, 234 нафар диверсант ўлдирилиб, бир неча танк ва БМП йўқ қилинган. «Россияга озодлик» легиони эса 13 март тонгида ҳам ўз жангчилари Белгород области ҳудудида қолаётганини маълум қилган.

«Сибир баталёни» ўз жангчилари 12 март тонгида Россия ҳудудига кираётгани акс этган видеони эълон қилган. Лекин бу видеосъёмка ҳақиқийлиги мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган
Siberian Battalion / Reuters / Scanpix / LETA
РФ мудофаа вазирлиги эса чегарадаги «Нехотеевка» назорат-ўтказиш пунктида олинган кадрларни намойиш этди. Уларда 12 март куни яксон этилган зирҳли техникалар акс этгани маълум қилинган
РФ мудофаа вазирлиги / AFP / Scanpix / LETA
Белгородда 12 март куни дрон шаҳар маъмурияти биносига урилди. Бино фасади ва кириш жойи шикастланган, ойналар синиб кетган
Фото: Белгород шаҳри мэри Валентин Демидов
Белогород шаҳри маъмурияти биносига дрон ҳужуми оқибатида тўрт киши жароҳат олган. Яраланганлардан бири мэрия ходими, у ўрта оғирликдаги жароҳат билан шифохонага ётқизилган, деб хабар берган регион раҳбари Вячеслав Гладков.
Мэр Белгорода Валентин Демидов

Кривий Риҳ ўққа тутилиши

Россия қўшини 12 март куни Украина президенти Володимир Зеленскийнинг она шаҳри бўлмиш Кривий Риҳ бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Ракета кўп қаватли турар жой биносига урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган, жумладан 12 нафар бола ҳам.

Украина ФВДХ / AFP / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ
Украина ФВДХ
Украина ФВДХ

Макийивка ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк областининг Макийивка шаҳри «ДХР» назорати остида. Ўзини ўзи эълон қилган ва Россия томонидан аннексия қилинган республика мунтазам равишда украин қўшинини Макийивкани, жумладан шаҳардаги аҳоли яшаш кварталларини ўққа тутишда айблаб келади.

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Гуржистонлик кўнгиллиларнинг Киевдаги дафн маросими 

Дунёнинг кўплаб давлатларидан, жумладан Гуржистондан келган кўнгиллилар ҳам Украина томонида туриб жанг қилмоқда. 12 март куни Киевда «Грузин легиони» жангчилари, 7 март кунги жангларда ҳалок бўлган 28 ёшли Нодари Насирови ва 40 ёшли Георгий Гогиашвили билан видолашув маросими ўтказилди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид