Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда “права”ни имтиҳонсиз олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
У Тошкент вилоятида яшовчи шахснинг ишончига кириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришини айтиб, олдиндан 4,5 млн сўм пулни қўлга киритган ва сўнг ғойиб бўлган.
Тошкент вилоятида яшовчи шахс ўзининг банк картасидан 4,5 млн сўм пул номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлиги юзасидан ички ишлар органига мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Тезкор қидирув натижасида ушбу ҳаракат Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Б.Х. жабрланувчи билан Телеграм мессенжери орқали танишган. Унга ҳайдовчилик гувохномасини имтихонларсиз олиб беришда ёрдам беришни айтиб уни алдаб, олдиндан 4,5 млн. сўм пулини ўзининг банк картасига ўтказиб олган. Кейин эса ўртадаги ёзишмаларни ўчириб юборган ва жабрланувчини қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Ҳолат юзасидан B.X.ga нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Тошкентда сохта “права” сотиб келган жиноий гуруҳга қўлга олинганди. Улар 2022 йилнинг ноябрь ойидан 2024 йилнинг апрелига қадар 200 нафардан зиёд фуқарони “чув” туширгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026