Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нетаняҳу минтақани ҳалокат сари етакламоқда» — Ражаб Тоййиб Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Лаванга бостириб кириш борасидаги режаларига изоҳ берди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. Фото: sanayigazetesi.com.tr
«Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Ливан ҳудудига ҳарбий йўл билан бостириб кириш борасидаги режалари бутун минтақада кенг кўламли ҳалокат келтириб чиқариши мумкин», — деган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида қилган чиқишида.
«Афтидан, Исроил Ғазо секторининг кулини кўкка совуриб, энди Ливанга кўз тикканга ўхшаяпти. Нетаняҳунинг урушни бутун минтақага ёйиш режалари катта ҳалокатга сабаб бўлади», — дея Туркия етакчисининг сўзларини келтирмоқда Anadolu агентлиги.
Туркия давлат раҳбарининг таъкидлашича, ислом олами ва Яқин Шарқ мамлакатлари бу «қонли режа»га биринчи бўлиб реакция билдиришлари керак.
«Туркия биродар Ливан халқи ва давлатини қўллаб-қувватлайди. Мен бошқа давлатларни ҳам Ливан билан бирдамлик кўрсатишга чақириб қоламан», — деган Эрдўған.
Туркия президенти Ғазодаги жинояткорона хатти-ҳаракатлари фонида Исроилни қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатларини ҳам кескин танқид остига олган.
«Биз Ғарб давлатлари парда ортида туриб, Исроилга зимдан ёрдам қўлини чўзаётганини кўриб-билиб турибмиз. Эркинлик, инсон ҳуқуқлари ва адолат ҳақида тинмасдан такрорлайдиган давлатлар Нетаняҳу сингари руҳий носоғлом инсоннинг асирига айланганини кўриш фавқулодд оғир ва таассуфлидир», — деган Эрдўған.
Мавзуга оид
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
22:34 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Қўшма баёнот ҳамда ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади
20:57 / 29.01.2026