Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳизбуллоҳ» яна Исроилга ракета учирди
Исроил мудофаа армияси ЦАХАЛ ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» шиалар ҳаракати ўзаро зарбалар алмашди. «Ҳизбуллоҳ» томонидан отилган камида саккизта ракета Исроилдаги икки ҳудудга бориб тушган.
Фото: Reuters
ЦАХАЛ ахборотига кўра, Ливан томонидан отилган ва Исроил ҳаво кенгликларини кесиб ўтган бешта ракета Заритга, яна учтаси эса Хар Довга тушган. Ракета тушган ҳудудларда огоҳлантирувчи сиреналар чалинмаган.
ЦАХАЛ ракета учирилган манзилларга жавоб зарбалари йўллаган. Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари қирувчи самолёти «ер – осмон» типидаги ракета тизимига зарба йўллаган. Ливандаги Маркаба шаҳрида жойлашган ҳарбий объектга ҳам Исроил қирувчи самолётлари зарба йўллаган. ЦАХАЛ ўз саҳифаларида зарбаларнинг дрондан олинган видеоларини эълон қилган.
Мавзуга оид
08:37
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади
20:04 / 23.04.2026
“Ҳизбуллоҳ” Ливан ичкарисига сиқиб чиқариладими?
14:15 / 20.04.2026
Ҳамас расмийлари гуруҳ баъзи қуролларини топширишга тайёрлигини билдирди
21:22 / 16.04.2026