Жаҳон | 08:50 / 22.07.2024
3973
3 дақиқада ўқилади

Бангладешда полиция 50 дан ортиқ намойишчини отиб ўлдирди

Норози талабалар ҳукумат томонидан иш ўринлари учун белгиланган квоталар бекор этилишини талаб қилмоқда. Бангладешдаги тартибсизликларда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Фото: AP / Anik Rahman

Бангладешда талабалар томонидан уюштирилган оммавий норозилик намойишлари чоғида камида 105 киши ҳалок бўлган, уларнинг ярмидан кўпи полиция томонидан отиб кетилган, дея хабар бермоқда Ғарб ахборот агентликлари шифохоналар маълумотига таяниб. Маҳаллий ОАВга кўра, 700 дан ортиқ киши, жумладан, 100 полициячи ва 30 журналист яраланган.

AP мухбири хавфсизлик кучларининг оломонга милтиқдан ўқ отганини, шовқинли гранаталар улоқтирганини ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатганини кўрган. Шундан сўнг кўчалар қонга ва ўқларга тўлиб кетди, деди журналист. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк Бангладешда содир бўлаётган воқеаларни «даҳшатга солувчи ва қабул қилиб бўлмас» деб атади ва тергов ўтказилиши ҳамда айбдорлар жазоланишини талаб қилди.

Ўз навбатида полициянинг хабар беришича, намойишчилар Нарсингди округидаги қамоқхонани эгаллаб, бир неча юз маҳбусни озод қилган, кейин эса уни ёқиб юборишган. Бундан ташқари, намойишчилар кўплаб полиция ва ҳукумат биноларини, шунингдек, телекомпаниялар офисларини вайрон қилган ва ёқиб юборган.

Бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати

Бангладеш ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилди ва норозилик намойишларини бостириш учун армия юборди. Мамлакатда алоқа билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ўтган ҳафта Бангладешдаги университетлар ёпилди, пойтахт Даккада барча йиғилишлар ва намойишлар тақиқланди.

Ўтган ҳафта Бангладешда норозилик намойишлари кенг тарқалди. Иш йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлган талабалар давлат иш жойлари 30 фоизи Бангладешнинг 1971 йилдаги мустақиллик уруши фахрийлари қариндошлари учун ажратиладиган квота тизимини тўхтатишни талаб қилмоқда. Хусусий секторнинг ривожланишига қарамай, давлат хизмати мамлакатда барқарор ва жозибадор ҳисобланади. Ҳар йили 400 мингга яқин битирувчи 3000 та ўринга ҳужжат топширади.

2018 йилда талабаларнинг аввалги оммавий норозилик намойишларидан сўнг ҳукумат квота тизимини тўхтатиб қўйди, бироқ июн ойида Бангладеш Олий суди фахрийлар қариндошларининг шикоятларини қаноатлантирди ва квоталар қайта тикланди. Суд қарори устидан апелляция шикояти берилган, қарор 21 июл куни чиқиши кутилаётганди. Тарафдорлари квота тизимидан фойдаланаётган бош вазир Шайх Ҳасина Вазед барчани суд қарорини сабр билан кутишга чақирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда