Жаҳон | 23:25 / 23.12.2024
3659
3 дақиқада ўқилади

Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда

Бангладеш Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ташқи сиёсий идорасига Шайх Ҳасинани экстрадиция қилиш бўйича мурожаат йўллади. У геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.

Фото: AP

Бангладеш Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ташқи сиёсий идорасига мамлакатнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишда кўмаклашишни сўраб, мурожаат йўллади. У ўз юртида геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва одамларнинг оммавий йўқолишида айбланмоқда.

«Ўз позициямиз ҳақида Ҳиндистонни аниқ хабардор қилдик. Биз суд жараёнлари учун Ҳасинани қайтармоқчи эканимизни билдирдик», — дейди Бангладеш муваққат ҳукуматининг ТИВ раҳбари Тухид Ҳуссайн.

Ноябр ойида Бангладеш Халқаро жиноий трибунали Шайх Ҳасинани ҳибсга олишга ордер берганди. Трибуналга собиқ бош вазирнинг алоқаси борлиги айтилаётган ўнлаб ишлар топширилган. Улар инсонияга қарши жиноятлар, қотиллик, суиқасд ва геноцидни ўз ичига олади.

Аввалроқ Бангладеш махсус трибунали Интерпол халқаро полициясига мурожаат қилиб, ҳокимиятдан ағдарилган собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш бўйича «қизил билдириш» чиқаришни сўраган эди.

Бангладешда оммавий намойишлар

Июл ойида Бангладешни оммавий намойишлар қамраб олганди: талабалар давлат секторидаги иш ўринларининг учдан бир қисми 1971 йилдан Покистондан мустақилликка эришиш учун бўлган уруш фахрийларининг қариндошлари учун захира қилинишини кўзда тутувчи квоталар тизимини ўзгартиришни талаб қилиб кўчаларга чиққан.

2018 йилда бош вазир Шайх Ҳасина ҳукумати томонидан бекор қилинган квоталар тизими июнь ойида қуйи инстанция суди томонидан яна тикланган ва бу жиддий норозиликларга сабаб бўлганди. Талабалар бу тартибни дискриминация деб атаган ва ишга қабул ҳар бир алоҳида номзоднинг малакасига асосланишини талаб қилган.

Аввалига фақат талабалар иштирок этган намойишлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб кетди. Бангладеш Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, норозилик намойишларида 1000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

77 ёшли Ҳасина қочиб кетганидан бери оммага кўриниш бермади. Уни охирги маротаба Ҳиндистон пойтахти яқинидаги авиабазада кўришган — собиқ бош вазир у ерда вертолётда етиб борган. Ҳасина аввалига тез орада Ҳиндистонни тарк этиши кутилганди, аммо у мамлакатдан бошпана олишга муваффақ бўлган.

Ҳасина қочиб кетгач иқтисодчи Муҳаммад Юнус Париждан қайтиб келиб, Бангладеш муваққат ҳукумати раҳбари сифатида қасамёд қилди. 2006 йилда у камбағалларга микрокредит бериш соҳасидаги изланишлари учун Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди