Жамият | 19:28 / 22.07.2024
4425
5 дақиқада ўқилади

“Турар жойлар суд бошқарувчиси томонидан сотувга чиқарилган” – Универсал банк Фарғонадаги “дом” можаросига муносабат билдирди

АТБ Универсал банк Фарғонада одамларга сотилган янги уй-жойлар қурувчининг қарздорлиги учун хатлангани, бунинг оқибатида 46 оила ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатда кўчада қолиш арафасида экани билан боғлиқ ишга муносабат билдирди. Банкка кўра, қурилиш корхонасига тегишли мол-мулклар аукцион савдоларига банк томонидан эмас, суд бошқарувчиси томонидан корхона кредиторлари олдидаги 23,9 млрд сўм қарздорлигини қоплаш мақсадида сотувга чиқарилган.

Фото: Kun.uz

Kun.uz’да Фарғона вилоятининг Боғдод туманида одамларга сотилган янги уй-жойлар қурувчининг қарздорлиги учун хатлангани, хонадонларга кўчиб кирган ва бошқа турар жойга эга бўлмаган 46 оила ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатда кўчада қолиш арафасида экани ҳақида суриштирув эълон қилинганди. АТБ Универсал банк мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Банкнинг маълум қилишича, “Saddinso-Xabibullo” хусусий корхонасининг мол-мулклари аукцион савдоларига банк томонидан эмас, суд бошқарувчиси томонидан чиқарилган.

“АТБ Универсал банк Амалиёт бошқармаси ҳамда қарздор “Saddinso-Xabibullo” хусусий корхонаси ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан ажратилган кредит таъминоти сифатида хусусий корхонасига тегишли бўлган Фарғона вилояти Бағдод тумани “Мурувват” МФЙ Ёш авлод кўчасида жойлашган 5 қаватли турар жой комплекслари 42- ва 46-уйларининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда ипотека шартномаси тақдим этилган.

Бугунги кун ҳолатига корхонанинг банкдан жами қарздорлиги 745,18 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 август кунги ҳал қилув қарорига асосан “Saddinso-Xabibullo” хусусий корхонаси тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиниб, тугатишга доир иш юритуви қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга ошириш бошланган, суд тугатиш бошқарувчиси этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси Ҳ.Тешабоев тайинланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 141-моддасига асосан тугатишга доир ишлар бошланган вақтдан бошлаб, корхона раҳбари ваколатлари бекор бўлиши ва барча ваколатлар тугатиш бошқарувчисига ўтиши белгиланган.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддаси талабига кўра, корхонага нисбатан тугатишга доир ишлар бошланган вақтдан барча ундирув ишлари ҳам суд тугатиш бошкарувчисига ўтиши кўрсатилган.

Шунингдек, “Saddinso-Xabibullo” xусусий корхонасига тегишли мол-мулклар www.e-auksion.uz савдо майдончасида сотиш учун АТБ Универсал банк томонидан чиқарилмаган, аксинча суд бошқарувчиси томонидан хусусий корхона кредиторлари олдидаги 23,9 млрд сўм қарздорлигини қоплаш мақсадида амалга оширилган.

Банк томонидан эса Фарғона вилояти Бағдод тумани “Мурувват” МФЙ Ёш авлод кўчасида жойлашган 5 қаватли турар жой комплексларининг 42- ва 46-уйларидаги хонадонларни аукцион савдоларида сотиш ёки хонадон эгаларига нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчиришга қаратилган ҳеч қандай хатти-ҳаракат содир этилмаган. У ерда яшовчи фуқароларга нисбатан хонадонларни бўшатиш тўғрисида талаб билдирилмаган.

“Saddinso-Xabibullo” хусусий корхонаси ҳисобрақамларига кредит ажратилган кунга қадар ҳам, ундан кейин ҳам фуқаролар томонидан Фарғона вилояти Бағдод тумани “Мурувват” МФЙ Ёш авлод кўчасида жойлашган 42- ва 46-уйлардаги квартиралар учун тўлов сифатида ҳеч кандай пул маблағлари келиб тушмаган. Бундан фуқаролар улушдорлик тўғрисида шартномага эга бўлса-да, тўловларни корхона банк ҳисобракамига эмас, корхона мансабдор шахсларига тўлаган, хонадонлар учун тўловлар корхона ҳисобрақамига амалга оширилганда эди, икки ёки уч хонадон учун келиб тушган тўловлардан банк кредити сўндирилиши мумкин эди.

Ипотека шартноманинг 16-бандида “мазкур шартнома имзолангунга кадар ипотека мулки бошқа шахсга ўтказилмаган, низода йўқ, тақиқ ва арест солинмаган”лиги қайд этилган.

Мақолада қайд этилганидек, кўп қаватли уйлар гаровга қўйилгунга қадар фуқаролар билан хусусий корхона раҳбарлари ўртасида улушдорлик тўғрисидаги шартномалар тузилганлиги, улар бўйича ҳеч қандай тўлов амалга оширилмаганлиги ҳолати ҳам ўқувчиларда шубҳа уйғотмоқда. Улушдорлик шартномалари ипотека шартномаси расмийлаштирилгунга қадар тузилган бўлса, нега нотариал идорада маълум қилинмаган? Агарда ипотека шартномаси расмийлаштирилгандан сўнг тузилган бўлса, бу ипотека шартномасининг 9-банди ва “Ипотека тўғрисида”ги қонуни талабларига зид хисобланади.

Таҳририят сайтида эълон қилинган мақолада корхона кредиторлари рўйхатида умумий карздорлик (23,9 млрд сўм)нинг 10,1 фоиз, 32,1 фоиз, 35,3 фоиз улушига эга бўлган кредиторлар номини қайд этмасдан туриб, фақатгина 3,4 фоиз ҳақдорликка эга бўлган АТБ Универсал банк номининг қайд этилиши, ўқувчилар назарида бу ишларнинг бирдан бир сабабчиси АТБ Универсал банк деб тушунилишига сабаб бўлмоқда”, дейилади банк муносабатида.

Банкнинг қўшимча қилишича, ушбу ҳолатда кредит карздорлигини сўндириш орқали уй жойларнинг гаровдан озод этилиши муаммонинг ечими эмас. “Saddinso-Xabibullo” хусусий корхонаси банкдан ташқари бошқа кредиторларининг талабларини ҳам қаноатлантирса, муаммо ўз ечимини топиши мумкин.  

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи