ОАВ: АҚШ ва Эрон ҳарбийлари Теҳронда махфий учрашув ўтказган
Хабарда ёзилишича, АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу «назоратдан чиқиб кетди» деб ҳисобламоқда.
Кувайтнинг «Al Jarida» нашри Эрон хавфсизлик тизимидаги манбасига таяниб ёзишича, америкалик юқори мартабали мулозимлар ўтган ҳафта Эронга борган ва «Вашингтон катта уруш истамаётгани» ҳақида теҳронлик ҳамкасбларини бохабар қилган.
Манбага кўра, америкалик ва эронлик ҳарбийлар махфий учрашувини Ўмон томони ташкил қилган. Америкаликлар Туркиядан шахсий вертолётда Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрига қўнган. Америкалик ҳарбийлар, дипломатлар, Эрон ТИВ вакиллари ва эронлик разведкачилар ўртасидаги учрашув 2 соатдан ортиқ давом этган. Томонлар маҳаллий аэропортда учрашган. Хавфсизлик ва махфийликни Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси таъминлаган.
Учрашувда америкаликлар Вашингтон Исроил ҲАМАС лидери Исмоил Ҳанияни ўлдириш режасидан бехабар бўлгани, Жо Байден бу ҳақда эшитгач ғазабланганини айтишган. Манбада ёзилишича, Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу «назоратдан чиқиб кетган» деб ҳисоблайди. Америкаликлар Нетаняҳу Исроил тепасида экани исроилликлар манфаатига хизмат қилмайди, халқаро хавфсизлик у сабаб таранг ҳолатга келди деган қарорга келишган.
Кувайт нашрига кўра, Америка делегацияси вакиллари эронликларга Нетаняҳу минтақада катта уруш бошлаётгани, бунга нафақат АҚШ, Исроил, Эрон, Ливан ва Яманни, балки бутун араб олами, Туркия ва баъзи Африка давлатларини ҳам қўшмоқчи эканини айтишган.
Манбанинг АҚШ делегациясига таяниб айтишича, Нетаняҳу Вашингтонда «бу «буюк холокост»нинг бошланиши барча давлатларни Исроил мавжудлик ҳуқуқига эга деган қарорга келишга мажбур қилади». Америкаликлар мамлакатнинг Эрон билан урушиш нияти йўқлиги, аммо Теҳрон Исроилга ҳужум қиладиган бўлса, яҳудийлар давлатини ҳимоя қилишини маълум қилган.
Америкалик қўмондон Яқин Шарқда. Яна
Бутун дунёда Эрон ҲАМАС лидери Теҳронда ўлдирилгани ортидан Исроилга ҳужум қилишини кутаётган бир вақтда «Jerusalem Post» нашри АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Эрик Курилла Яқин Шарққа боргани ҳақида ёзиб чиқди. Бу хабар яна бошқа нашрларда ҳам ёзилди.
Курилла охирги марта минтақага 13 апрел куни борган ва ўшанда Эрон ҳамда Исроил бир-бирига айтарли зарар етказмаган зарбалар алмашганди. Кувайт нашри Теҳронга айнан қайси америкалик мулозимлар борганига аниқлик киритмаган. Шунингдек, Исроил нашри АҚШнинг асосий ҳарбий мулозимларидан бири айнан қайси давлатларга боргани ҳақида маълумот бермаган.
Аввалроқ АҚШ нашрлари давлат котиби Энтони Блинкен катта еттилик давлатларини Эрон Исроилга ҳужум қилишидан огоҳлантиргани ҳақида ёзганди. Вашингтон ва Тел-Авив Эрон 5 августда Исроилга ҳужум қилиши, бу галги ҳужумда Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳам иштирок этишини кутмоқда.
«Қасос зарбалари»
Эрон ва Ҳизбуллоҳнинг Исроилга эҳтимолий ҳужуми «қасос зарбалари» деб талқин қилинмоқда. Аввалроқ Исроил Ливан пойтахти Байрутга ракета зарбаси йўллаш орқали Ҳизбуллоҳ ҳаракати қўмондони Фуад Шукурни ўлдирганди. Бир кун ўтиб эса Теҳронда ҲАМАС сиёсий қаноти лидери Исмоил Ҳания ўлдирилди. Уларнинг ўлими фонида ҲАМАС ҳарбий қаноти етакчиси Муҳаммад Дейф ҳам ўлгани Исроил томонидан расман тасдиқланди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024