Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси «Tok bor»ни устун мавқега эга деб топди
Рақобат қўмитаси «Тok bor» МЧЖнинг қувватлаш хизматларини кўрсатиш бозоридаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этгани учун устун мавқега эга деб топди. Энди компания устун мавқейи тан олинган компаниялар реестрига киритилиши керак. Шундан кейин ташкилот белгилайдиган нарх назоратга олинади.
Фото: tokbor.uz
Рақобат қўмитаси томонидан қувватлаш хизматларини кўрсатиш бозорида таҳлил ўтказилган.
Хусусан, “Тоk bor” МЧЖнинг қувватлаш хизматларини кўрсатиш бозоридаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этгани учун ташкилотни устун мавқега эга деб топиш бўйича қўмита раисининг буйруғи чиқарилди.
Маълумот учун, Рақобат тўғрисидаги қонуннинг 13-моддаси кўра, товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқейидир.
Товар ёки молия бозорида қуйидагилар устун мавқе деб эътироф этилади:
- агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг рақобатчилари мавжуд бўлмаса;
- агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этса;
- агар хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти деб эътироф этилса;
- агар хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мутлақ ва (ёки) эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса.
Ҳозирда устун мавқега эга бўлган компания маҳсулот ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилиши керак.
Реестрга киритилган корхоналар монополияга қарши юқори ёки монополистик паст нархлардан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида ҳар чоракда монополияга қарши органга ўзлари реестрга киритилган хизматлар турига қўлланадиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Мавзуга оид
20:20 / 25.05.2026
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
11:15 / 06.05.2026