Париж Паралимпиадасининг биринчи кунида Ўзбекистон делегацияси 2 та медални қўлга киритди.
Пара сузишда S13 классида 100 метрга баттерфлaй усулида Муслима Одилова (1:05.43) маррага учинчи бўлиб етиб келиб, дастлабки медални — бронзани тақдим этди. Эътиборлиси, Одилова бунгача Рио-2016да ҳам совриндорлар қаторидан жой олганди.

Пара таэквондода эса -47 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова финалда перулик Леонар Анжелика Эспиноза Каррансага 4:10 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди. Зиёда финал йўлида таиландлик ва нейтрал мақомдаги рақибларини мағлуб этганди.











