Жамият | 18:42 / 10.09.2024
3954
1 дақиқада ўқилади

Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди

33 ёшли йигит Истанбулда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Фото: Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарликда гумонланиб қидирувга берилган 33 ёшли йигит Истанбулда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 1992 йилда туғилган М.Д.М. 2022-2023 йилларда ишончга кириш йўли билан ўзгаларнинг умумий ҳисобда қарийб 60 минг доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўллари билан ўзлаштирганликда айбланиб, 2023 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган.

Йигит Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.

Таъкидланишича, жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид