Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
Сенаторлар Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, эндиликда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди. Фақат жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно.
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қонун билан Солиқ кодексига юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тушунчаси киритилмоқда.

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан қўшилган қиймат солиғи мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш уч кунлик муддатда амалга оширилиши белгиланяпти. Бундан ташқари, барқарорлик рейтинги бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди. Бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно.

Мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш камерал солиқ текширувидан ўтказилмасдан бир кунлик муддатда амалга оширилади.
Қайд этилишича, мазкур қонун солиқларни ўз вақтида тўлаётган ва қонунчилик талабларига мувофиқ фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
18:23 / 21.10.2025
Ошкора “рейдерлик”: Бош прокуратура департаменти тадбиркорларнинг миллиардлаб пулларини ғайриқонуний тарзда ушлаб турибди
15:11 / 19.09.2025
Покистон Ўзбекистонда 50 млн доллардан зиёд лойиҳаларни амалга оширади
18:58 / 13.08.2025
Техник носозлик сабаб солиқ тўловчилардан қарийб 400 млрд сўм ечиб олингани маълум бўлди
11:12 / 13.08.2025