Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
Кубадаги аҳоли пунктларининг 70 фоиздан ортиғида, жумладан Ҳавананинг бир қанча маҳаллаларида электр таъминоти тикланди, бироқ таъмирлаш ишларига бўрон тўсқинлик қилмоқда.

Фото: Ernesto Mastrascusa / EPA / ТАСС
Кетма-кет иккита блэкаутдан сўнг Кубадаги аҳоли пунктларининг 70 фоиздан ортиғида электр таъминоти тикланди. Муаммо босқичма-босқич ҳал қилинаётгани ҳақида 22 октябр, сешанба куни Reuters ва dpa агентлиги хабар берди.
Давлат электр тармоғи оператори пойтахт Ҳавананинг баъзи туманлари 21 октябрдан электр энергияси билан таъминланганини маълум қилди. Айни пайтда, Reuters маълумотларига кўра, шаҳарнинг энг камбағал мавзеларида бир нечта норозилик намойишлари қайд этилган.
Шу билан бирга, ўтган ҳафта охирида «Оскар» тўфони туфайли кучли сув тошқини ва талафотлар юз берган жануби-шарқий Гуантанамо провинциясида электр қуввати ҳали тиклангани йўқ.
Куба электр станциялари носозлиги туфайли тез-тез электр узилишларини бошдан кечирмоқда
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 40 йил аввал Собиқ Иттифоқ қурган электр станцияларга етарлича техник хизмат кўрсатилмагани туфайли муаммолар такрорланмоқда.
Энергетика ва конлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда йилига 8 миллион тонна ёнилғи истеъмол қилинади, шундан атиги 3 миллион тоннаси маҳаллий ишлаб чиқаришга тўғри келади.
Иқтисодий эмбарго туфайли Куба энергияга бўлган эҳтиёжнинг катта қисмини Венесуэла, Россия ва Мексикадан олади.
Сўнгги йилларда Куба ҳукумати электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида сузувчи электр станцияларни ижарага олишни бошлади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин президент экан ҳарбий жиноятлар учун сиртдан суд қилинмайди — Euronews
Жаҳон | 05:20
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
Мавзуга оид

12:07 / 08.04.2025
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди

09:14 / 05.04.2025
Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди

08:24 / 26.03.2025
Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди

16:13 / 14.03.2025