Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иситиш қувурида авария юз берди
Пойтахтнинг бешта тумани ҳудудида иссиқлик таъминоти қисман ўчирилади. Қувурдаги муаммони бартараф этиш мақсадида тезкор авариявий-тиклов ишлари олиб борилмоқда.
Фото: Veolia Energy Tashkent
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти оператори Veolia Energy Tashkent пойтахтдаги иситиш қувурида авария юз берганини маълум қилди.
Қайд этилишича, иситиш қувурида авария ҳолати юзага келгани сабабли (иссиқ сув таъминотини чекламаган ҳолда) иссиқлик таъминоти қуйидаги манзилларда вақтинчалик тўхтатилди:
- Миробод тумани — Нукус, Тарас Шевченко, Ойбек, Госпитал, Амир Темур, Шаҳрисабз, Бухоро, Содиқ Азимов, Саид Барака кўчалари;
- Мирзо Улуғбек тумани — Ц-1, Ц-2 массивлари;
- Юнусобод тумани — массив Ц-2 ва Яҳё Ғуломов кўчаси;
- Яккасарой тумани — Нукус ва Кичик Бешёғоч кўчалари;
- Яшнобод тумани — Содиқ Азимов, Истиқлол, Истиқбол, Тўйтепа, Махтумқули, Элбек кўчалари.
«Қувурдаги муаммони бартараф этиш мақсадида тезкор авариявий-тиклов ишлари олиб борилмоқда. Veolia Energy Tashkent МЧЖ компанияси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур чораларни кўради», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
12:44 / 09.04.2026
Тошкентда автобусга чиқиб йўл ҳақини тўламаган 32 минг киши жаримага тортилди
09:01 / 09.04.2026