Жаҳон | 09:16 / 23.11.2024
1956
3 дақиқада ўқилади

Сиёсий технолог Марат Гелман РФда терроризмни оқлашда айбланди

Галерист Гелман аввалроқ Россияда қидирувга берилган эди. Тинтувлар у 10 йилдан кўпроқ вақт олдин ишлаган Перм замонавий санъат музейида бўлиб ўтди.

Фото: Nikita Jolkver/DW

Россиялик терговчилар галерист Марат Гелманга қарши «терроризмни оқлаш» айблови билан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда «Медиазона» 22 ноябр, жума куни «ишнинг моҳияти билан таниш» суҳбатдошига таяниб хабар берди. «Медиазона» манбаси «тергов Гелманни айнан нимада айблаётганига» аниқлик киритмади.

«Ҳозирги ҳокимият мени террорчи деб ҳисоблайди, мен уни террорчи деб ҳисоблайман ва ишончим комилки, вақт ҳаммасини жой-жойига қўяди», — деди Гелман ўзининг реестрга киритилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб.

Галерист «террорчилик» моддаси билан қидирувда экани унинг «экстремистлар ва террорчилар» Росфинмониторинг рўйхатига киритилганлигидан ҳам далолат беради — бу 14 ноябр куни маълум бўлди. Реестрда Гелман номининг қаршисида юлдузча белгиси мавжуд — бундай белги билан ушбу Россия реестрида Россия Федерациясида терроризм билан боғлиқ моддалар бўйича таъқиб қилинаётган шахслар кўрсатилган. Бундан ташқари, улар орасида сиёсий маҳбуслар ҳам бор — Россия суди томонидан илгари давлат мукофотларига сазовор бўлган «Финист ясный сокол» театрлаштирилган спектакли учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган режиссёр Евгения Беркович ҳам реестрда юлдузча билан кўрсатилган. 

РФда сиёсий технолог Марат Гелман «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди

Россия Федерацияси Молиявий мониторинг федерал хизмати (Росфинмониторинг) галерист ва сиёсий технолог Марат Гелманни «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига қўшди. Бу ҳақдаги маълумот 14 ноябр куни идора сайтида пайдо бўлди. Росфинмониторинг реестрида Гелманнинг исми юлдузча билан белгиланган. «Бу унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг террористик моддаларидан бири бўйича жиноий иш қўзғатилганлигини англатади, эҳтимол, гап «терроризмни оқлаш» ҳақида кетмоқда», деб ёзади SOTA Telegram-канали.

2021 йил охирида Марат Гелман Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан «чет эл агенти» функциясини бажарувчи хорижий оммавий ахборот воситалари реестрига киритилди. 2022 йил декабрь ойида Россия Ички ишлар вазирлиги жиноий иш доирасида галеристни федерал қидирувга берди. Қайси иш бўйича экани аниқ айтилмаган.

Мавзуга оид