Хитой «Ҳонгконг ишига алоқадор» АҚШ фуқароларига виза беришни чеклади
ХХР Ташқи ишлар вазирлиги «АҚШни Хитой суверенитети ва Ҳонгконг қонунларини ҳурмат қилишга» чақирди.

Фото: Reuters
Хитой ташқи ишлар вазирлиги «Ҳонгконг билан боғлиқ масалаларда ноҳақ ҳаракатларни амалга оширган» Америка фуқароларига виза чекловларини жорий этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Мао Нин маълум қилди.
Қайд этилишича, матбуот анжуманида Shenzhen TV журналистлари АҚШ томонидан Ҳонгконг миллий хавфсизлиги ҳимояси тўғрисидаги қонуннинг бажарилишини назорат қилаётганларга жорий этилган виза чекловларига қандай жавоб қайтарилиши тўғрисида савол берган. ХХР ТИВ матбуот котиби Хитой аллақачон АҚШга «ўзининг расмий позициясини билдирганини» маълум қилди.
Маонинг сўзларига кўра, АҚШ Ҳонгконг билан боғлиқ муаммолардан фойдаланиб, «Хитой расмийларига тўсатдан виза чекловларини киритган, бу Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашиш ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари ҳамда халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларини жиддий бузишдир». Матбуот котиби Ҳонгконг Хитойнинг бир қисми экани ва Ҳонгконг иши Хитойнинг ички иши эканини таъкидлаб ўтган. «Биз АҚШни Хитой суверенитети, Ҳонконг қонунларини ҳурмат қилишга ва ҳар қандай шаклда Ҳонгконг ишига аралашишни тўхтатишга чақирамиз», — дейди у.
АҚШ томонидан айрим ҳонконглик амалдорларга виза чекловларининг жорий этилишига мухолифатнинг 45 нафар вакили миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни бузгани учун қамалгани сабаб бўлди. Ҳукуматни ағдаришга тил бириктирганликда айбланган мухолифатчилар тўрт йилдан ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Мавзуга оид

08:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

23:47 / 18.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди

16:56 / 15.04.2025
Туркманистонда хорижликларнинг киришини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

12:52 / 08.04.2025