Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Россия нефт бўйича тарихий келишувга эришди — ОАВ
Россия нефтини Ҳиндистонга етказиб бериш бўйича 10 йиллик битим қиймати бугунги нархларда йилига тахминан 13 миллиард долларни ташкил этади.
Фото: Reuters
Россиянинг «Роснефть» давлат компанияси Ҳиндистоннинг хусусий нефтни қайта ишлаш заводи Reliance компаниясига кунига деярли 500 минг баррел нефт етказиб беришга рози бўлди.
Бу икки давлат ўртасидаги тарихдаги энг йирик энергия келишувига айланди, деб ёзди Reuters манбаларга таяниб. Таъкидланишича, 10 йиллик битим қиймати бугунги нархларда йилига тахминан 13 миллиард долларни ташкил этади ва глобал таклифнинг 0,5 фоизини ташкил қилади. Бу Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги энергия алоқаларини янада мустаҳкамлайди.
Агентликнинг қайд этишича, келишув Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳиндистонга режалаштирилган ташрифи арафасида тузилган. Унга кўра, «Роснефть» ҳар ойда Россия нефти ва нефт маҳсулотларининг турли навларини етказиб беради.
Қайд қилинишича, Reliance ва «Роснефть» ҳар йили нефт бозорлари динамикасини ҳисобга олган ҳолда шартнома бўйича нархлар ва ҳажмларни қайта кўриб чиқади.
Мавзуга оид
21:50
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
20:24
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
18:34
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
07:52