Россия учувчисиз учоқлари 1 январ куни Киевга ҳужум қилди
Икки киши Россиянинг Украина пойтахтига ҳужуми қурбони бўлди. Ҳукумат қароргоҳи ёнида жойлашган кўп қаватли бино шикастланган.
Россиянинг учувчисиз учоқлари 1 январ, чоршанба куни эрталаб Украина пойтахти Киевга ҳужум қилди.
Шаҳарнинг Печерский районида турар жой бўлмаган бинога, шунингдек, кўп қаватли турар жой биносига зарар етди, бир неча қаватлар қисман вайрон бўлди. Турар жой биноси ҳукумат қароргоҳи ёнида ва президент девонидан, шунингдек, меъморий ёдгорликлар реестрига киритилган уй ва Украина Миллий банки биносидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган.
"Россияликлар Киев марказидаги оддий уйларга зарба беришди. Киев марказидаги уйлар камида тўртта "Шаҳед"лар билан ҳужумга учраган", деб ёзди президент девони раҳбари Андрей Ермак Telegram-каналида.
Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Киевнинг Святошинский районида учувчисиз учоқ қулаши турар жой бўлмаган бинода ёнғин чиқишига ва трамвай йўлларининг шикастланишига олиб келди. Ҳужумда, расмийларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, яна етти киши жароҳатланган. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий маъмуриятининг янги раҳбари Тимур Ткаченко ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги Киевга ҳужум ҳақида хабар бермади. Ҳарбий департаментнинг ҳисоботида Украина ҳудудидаги энергетика объектига зарба берилгани айтилган. Объектнинг аниқ қаерда жойлашгани кўрсатилмаган. Россия вазирлиги баёнотига кўра, шунингдек, ҳарбий аэродромлар, экипажсиз катерлар йиғиладиган майдонча ва «142 та ҳудудда душман кучлари ва ҳарбий техникасига» зарбалар берилган.
Мавзуга оид
21:05 / 04.01.2025
Россия авиакомпанияларига тегишли иккита самолёт двигатели парвоз вақтида ишдан чиқди
18:35 / 04.01.2025
“Катта миқдорда маош берамиз дейишди” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
17:16 / 04.01.2025
Блинкен: Хитой Россияни ядровий қурол қўллашдан қайтарган
09:32 / 04.01.2025