Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон ҳукумати норозилик намойишларида иштирок этган 25 кишини депортация қилади
2024 йилнинг ноябр-декабр ойларида Тбилисида ўтказилган норозилик намойишларида Россия, Эрон, Ироқ, Жазоир, Ҳиндистон, Миср, Покистон, Туркия ва Озарбойжон фуқаролари ушланган.
Гуржистон миграция департаменти 2024 йилнинг ноябр-декабр ойларида Тбилисидаги норозилик намойишларида иштирок этган 25 нафар чет эл фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. ИИВ баёнотига кўра, ҳозирда уларнинг 10 нафари мамлакатни тарк этган.
Қайд этилишича, 2024 йил ноябр-декабр ойлари давомида ҳукумат жами 91 нафар хорижликни депортация қилган. Идора маълумотларига кўра, уларнинг аксарияти мамлакатни ўз хоҳиши билан тарк этишга рози бўлган, аммо айрим чет эл фуқаролари Гуржистон ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилган.
Таъкидланишича, норозилик акциялари доирасида Россия, Эрон, Ироқ, Жазоир, Ҳиндистон, Миср, Покистон, Туркия ва Озарбойжон фуқаролари ушланган ва депортация қилинган.
Миграция департаментига кўра, 2024 йил давомида Гуржистон жами 430 нафар хорижликни депортация қилган, бу — 2023 йилга нисбатан 126 фоизга кўп.
Гуржистонда норозилик намойишларининг янги тўлқини ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси 2028 йилга қадар Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйишга қарор қилганидан кейин бошланди. Намойишлар давомида фуқаролар ҳамда куч тузилмалари вакиллари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Парламентга ўтган бошқа партиялар, шунингдек, мамлакатнинг собиқ президенти Саломе Зурабишвили сайловлар натижаларини тан олмади.
Декабр охирида Гуржистоннинг янги президенти Михаил Кавелашвили Тбилиси Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни ўтказишга тайёрлигини, шунингдек, мамлакат АҚШ билан ҳам муносабатларини чуқурлаштириш ниятида эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
11:43 / 17.05.2026