Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгия бош вазирига заҳарли модда солинган мактуб жўнатилди
Мактубни очиб кўрган бош вазир офиси ходими жароҳат олган. Шунингдек, бу каби мактублар Белгия Ички ишлар вазирлиги биносидан ҳам топилган.
Белгия бош вазири Александр де Кроо офисининг ходими 22 ноябр куни заҳарли модда таъсирида шифохонага ётқизилгани маълум бўлди.
Қайд этилишича, ушбу модда бош вазир қароргоҳига олиб келинган қоғоз мактуб ичидан чиққан. Шу каби мактублардан яна бир нечтаси 20 ноябрдан 9 декабрга қадар Белгия ИИВ биносидан топилган.
«У мактубни очган ва жабр кўрган. Шундан кейин уни шифохонага олиб боришган. Бошқа ҳеч кимга зарар етмади… Ҳозир ҳамкасбимиз ўзини яхши ҳис қилмоқда. Яна шу каби янги ҳолатлар юз бермаслиги учун хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинди», — дейди Белгия бош вазирининг матбуот котиби Баренд Лейтс.
Белгия прокуратурасининг Le Soir нашрига маълум қилишича, бош вазир офиси ва ИИВ биносидан топилган мактублар ичидаги заҳарли модда стрихнин бўлган. У организмга тушса, ўлимга олиб келиши мумкин. Прокуратурага кўра, заҳарга тегинган ходимларнинг қўли куйган.
Тергов давом этмоқда, эҳтимолий гумонланувчилардан ҳеч бири топилмаган.
Мавзуга оид
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
14:45 / 02.03.2026
Белгия Россиянинг “яширин флоти” танкерини қўлга олди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:07 / 20.02.2026