Жамият | 22:18 / 05.02.2025
11529
2 дақиқада ўқилади

Нукусда боғча тарбиячиси ва ёрдамчиси болаларни тепиб, уларни шиппак билан калтаклади

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Нукусдаги боғчаларнинг бирида тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси машғулот давомида болалардан бирини тепгани, йиғлаган вақтида судрагани тасвирланган видео тарқалди. Яна бир ҳолатда эса йиғлаган бола тарбиячи томонидан шиппак билан калтакланган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг маълум қилишича, видеолавҳада акс этган ҳолат 2024 йил ноябр ойида Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С томонидан содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синганди. Боланинг ота-онасига боғча маъмурияти томонидан ўғли ўзи йиқилиб оёғи сингани ва Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингани тўғрисида хабар берилган. Аммо кузатув камераларидаги ёзувлар кўрилганида ҳолат бошқача бўлгани аниқланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти