Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синди
Боланинг ота-онасига боғча маъмурияти томонидан ўғли ўзи йиқилиб оёғи сингани ва Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингани тўғрисида хабар берилган. Аммо кузатув камераларидаги ёзувлар кўрилганида ҳолат бошқача бўлгани аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда бола боғчада калтакланиши оқибатида оёғи сингани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди.
Маълум қилинишича, ҳолат 22 январ куни Сергели туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида содир бўлган. Тарбиячи ёрдамчиси, 1997 йилда туғилган Й.М. гўёки хархаша қилаётган болани тинчлантириш мақсадида 2023 йилда туғилган С.А.нинг бошига урган. Сўнгра қўпол ҳаракатда уни кўтариб, бошқа хонага олиб чиқаётганда қоқилиб йиқилган. Оқибатда боланинг чап оёғи синган.
Боланинг ота-онасига боғча маъмурияти томонидан ўғли ўзи йиқилиб оёғи сингани ва Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингани тўғрисида хабар берилган. Болага “чап оёқ сон суюги синиши” ташхиси қўйилган.
Шундан сўнг ота-она боғча маъмуриятидан кузатув камералари ёзувларини кўрсатишни талаб қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.
Мавзуга оид
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
09:45 / 10.06.2026
Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқ қутқариб қолинди
16:40 / 16.05.2026