Чеченистон расмийлари Telegramʼни блокдан чиқаришга чақирди
Матбуот ва ахборот вазири Аҳмед Дудаевнинг таъкидлашича, Чеченистон — Россиянинг энг хавфсиз минтақаларидан бири. Республика аҳолиси бошқалар каби ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Фото: Getty images
Чеченистон ҳукумати минтақада Telegram мессенжерининг блокланишига оид қарорни қайта кўриб чиқишни тавсия қилди. Бу ҳақда 10 март куни миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмед Дудаев ўзининг Telegram каналига ёзиб қолдирди.
У минтақада мессенжернинг блокланишини «мутлақо асоссиз» деб атади. «Агар бу нохолис муносабат бўлмаса, Чеченистон Республикаси танлангани нима билан асосланади? Чеченистондаги вазият Россиянинг бошқа субъектларидан нимаси билан фарқ қилади? Республикамизда мамлакатнинг бошқа минтақаларида йўқ бўлган ахборот таҳдиди борми?» — дейди вазир.
«Айрим провокаторлар фаолияти туфайли ҳар қандай платформани блокировка қилиш рационал эмас», — дея ҳисоблайди Дудаев. Унинг таъкидлашича, блокировка қилиш ўрнига «ушбу платформада бундай ҳодисаларга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқиш» керак (у қандай ҳодисалар ҳақида гап кетаётганига ойдинлик киритмаган). Дудаевнинг қўшимча қилишича, Чеченистон — «Россиядаги энг хавфсиз минтақалардан бири».
«Минтақа аҳолиси юртимизнинг бошқа фуқаролари каби ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканини инобатга олган ҳолда, ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирамиз», — дейди вазир.
Telegram мессенжери 2024 йил октябрдан бери Чеченистон, Доғистон ва Ингушетияда блокланган. 8 март куни Доғистон рақамли ривожланиш вазири Юрий Ҳамзатов бунга эътибор қаратган эди. Унинг сўзларига кўра, блоклаш бўйича қарор «федерал даражада қабул қилинган».
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камбағал оилалар реестридаги айрим оилалар пассив даромад олади
Ўзбекистон | 12:44
-
Эрон АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 12:18
-
Евроиттифоқ Украина товарларига божларни қайтариш ниятида
Жаҳон | 12:15
-
“Акромжон эмас, Хамитбекман” – хавфли жиноятчининг 15 йиллик сири
Жамият | 12:11
Мавзуга оид

20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади

18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди

19:41 / 23.04.2025
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади

19:22 / 21.04.2025