Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ядровий каллакларга эга қирувчи самолётларини Германия билан чегарага жойлаштиради
Эммануэл Макрон 2035 йилга қадар Люксей-сен-Совер авиабазасига ядровий каллакларга эга Rafale қирувчи самолётлари жойлаштирилишини эълон қилди.
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэл Макрон Германия билан чегарада жойлашган Люксей-сен-Совер авиабазасига ташриф буюрди. У 2035 йилга қадар авиабазага ядровий каллакларга эга Rafale қирувчи самолётларини жойлаштириш режалаштирилганини маълум қилди.
«2035 йилда Люксей товушдан тез ядровий каллакларга эга янги модификациядаги Rafale жойлаштириладиган биринчи авиабазага айланади», — дейди Макрон ҳарбийлар олдидаги чиқиши давомида. Елисей саройи президент нутқини Х ижтимоий тармоғи орқали трансляция қилиб борди.
5 март куни Франция халқига мурожаатида Эммануэл Макрон Россия Украинадаги урушни глобал можарога айлантиришга уринаётганини маълум қилганди. У европалик иттифоқчиларига Франция ядровий қуроли ёрдамида ҳимояланишни таклиф қилди. ЕИ давлатлари орасида Германия ҳам ушбу ташаббусни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
«Биз ядровий тийиб турувчи қуролларимиз билан ҳимояланамиз. У кенг қамровли, суверен ва тўлиқ французча, — деган Макрон. — Бироқ мен Европа қитъасидаги иттифоқчиларимизни ядровий тийиб турувчи воситаларимиз орқали ҳимоя қилиш борасида стратегик муҳокамаларни бошлашга қарор қилдим».
Ўз навбатида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Макроннинг Европа хавфсизлигини кучайтириш зарурлиги ва Украинанинг урушдаги мағлубиятига йўл қўйиб бўлмаслигини айтган халққа мурожаатини кескин танқид қилди. Песков Макроннинг чиқишини «жуда ва жуда зиддиятли» деб атади.
Тавсия этамиз
Кавказ «Барселона»си. «Қорабоғ» ЕЧЛда тарих ёзмоқда
Спорт | 20:14 / 06.11.2025
Хитойда талаба бўлиш ва яшаш: буни қандай амалга ошириш мумкин?
Таълим | 17:38 / 06.11.2025
“Она учун ясалган печка” – мигрантликдан печкачиликкача
Жамият | 09:05 / 06.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
Жаҳон | 19:21 / 05.11.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
Жаҳон | 23:30 / 07.11.2025
-
Мигрантлар учун имтиёзли суғурта ва автобусларнинг йўналиш рақами кўринмаслиги – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:59 / 07.11.2025
-
Истанбул Бош прокуратураси Нетаняҳуни геноцидда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди
Жаҳон | 22:49 / 07.11.2025
-
Тошкент метроси бекатларида кичик кутубхоналар тармоғи очилди
Жамият | 22:20 / 07.11.2025
Мавзуга оид
00:45 / 13.10.2025
Макрон: “Агар Россия музокараларни рад этадиган бўлса, бадал тўлашига тўғри келади”
10:16 / 09.10.2025
Макрон 48 соат ичида янги бош вазирни тайинлаш ниятида
15:23 / 08.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: Макрон қандай йўл тутади?
17:00 / 06.10.2025