«Россия Франция ва Европа учун таҳдидга айланди». Макрoн француз халқига мурожаат йўллади
Эммануэл Макрoн Россия Шимолий Корея аскарлари ва Эрон ҳарбий техникаларидан фойдаланиб, Украинадаги урушни «глобал можаро»га айлантириб юборганини таъкидлади. Шунингдек, у «Украина капитуляцияси орқали» тинчликка эришиб бўлмаслигини айтди.

Фото: Le Figaro
Франция президенти Эммануэл Макрoн мамлакат халқига мурожаат йўллаб, Россия бутун Европа учун таҳдид эканини маълум қилди.
Макрoн ўз мурожаатини французларни «асосли ташвишга солаётган» «халқаро вазият» билан изоҳлади. У АҚШ Украинадаги уруш бўйича «ўз позициясини ўзгартиргани» ва Европа Иттифоқи товарларига божлар жорий этишни режалаштираётганини таъкидлади.
«Биз янги даврга кириб боряпмиз», — деди Макрoн. Унинг сўзларига кўра, Россия Шимолий Корея аскарлари ва Эрон ҳарбий техникаларидан фойдаланиб, Украинадаги урушни «глобал можаро»га айлантириб юборган. Шунингдек, у Россия ўзининг ҳарбий потенциалини ошираётганини қайд этди. Франция президентининг фикрича, Европа АҚШ «улар тарафида бўлмаслигига» тайёр туриши керак.
«Россия Украинада тўхташига ким ишонади? Россия Франция ва Европа учун таҳдидга айланди… Мен айтаётган вазият ростдан ҳам айнан шундай ва биз буни ҳал этишимиз керак. Ва тинчликка элтувчи йўл Украинасиз бўла олмайди. Украина капитуляцияси орқали тинчликка эришиб бўлмайди. Биз Россия Украинага босқинини 2014 йилда бошлаганини унута олмаймиз. Биз Минскда ўт очишни тўхтатишга келишиб олганмиз», — деди Макрoн.
Макрoннинг маълум қилишича, Европа иттифоқчилари билан ишлаш Франция манфаатларига мос келади. Кейинги ҳафта у «мустаҳкам тинчлик»ни яратишда иштирок этишни хоҳловчи давлатларнинг раҳбарларини тўплайди. Франция ушбу режани Украина ва Европадаги бошқа шериклари билан тайёрлаган.
«Украинада тинчлик тез ўрнатиладими ёки йўқ, Европа давлатлари ўзини яхшироқ ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Биз мудофаамизни кучайтиришимиз лозим. Бу масалада биз НАТОга содиқмиз, аммо ўз мустақиллигимизни мустаҳкамлашимиз даркор. Европанинг келажаги Вашингтон ва Москвада ҳал этилиши керак эмас», — дея таъкидлади Макрoн.
Франция президенти, шунингдек, «Европадаги иттифоқчилари билан ядровий тийиб туриш бўйича» мунозарани бошлашга қарор қилганини айтди. «Нима бўлганда ҳам қарор доим президент, қуролли кучлар бош қўмондони томонидан қабул қилинади ва унинг қўлида қолади», — деди Макрoн.
«Европадаги энг самарали армияга эгамиз ва бизда ядровий тийиб туриш имконияти бор. Бу бизни қўшниларимиздан кўра яхшироқ ҳимоя қилади», — дея таъкидлади Франция президенти.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади
Ўзбекистон | 15:54
-
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади
Жаҳон | 15:52
-
Йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима баллари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди
Ўзбекистон | 15:33
-
Европа Иттифоқи мудофаа тайёргарлигини ошириш бўйича ишларни тезлаштиради
Жаҳон | 14:59
Мавзуга оид

13:53
Ўзбекистон ва Франция Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

19:45 / 18.03.2025
Парижда полиция мигрантлар эгаллаб олган театр биносида операция ўтказди

12:00 / 16.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди

21:15 / 15.03.2025