Эрдўған офиси Истанбул мэрининг ҳисбга олинишига изоҳ берди
Туркия ҳукумати барча жамоатчилик қатламларини «мустақил суд ҳокимияти томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарорга ҳурмат билан муносабатда бўлишга» чақирди.

Фото: SOPA Images
Туркия президентининг матбуот хизмати раҳбари Фахриддин Алтун Истанбул мэри Акром Имомўғлининг ҳибсга олинишига изоҳ берди.
«Мустақил суд ҳокимияти томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарорни жамоатчиликнинг барча қатлами ҳурмат қилиши керак», — деб ёзади Алтун Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига.
«Истанбул Бош прокуратураси томонидан ўтказилган терговлар доирасида шаҳар мэри идораси мансабдорлари ва бошқа гумонланувчиларни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг айрим доиралар, айниқса, асосий мухолифат партиялари раҳбарлари, сиёсий ва мафкуравий сабаблар билан терговнинг яхлитлигини издан чиқаришга уринаётганини кўряпмиз. Биз турк миллати номидан ўз ваколатларини амалга ошираётган суд органларимизнинг мустақиллигини издан чиқаришга қаратилган бундай уринишларга қатъий қаршилик кўрсатишда давом этамиз», — дейди президент матбуот котиби.
Шунингдек, таъкидланишича, президент идораси «бошланган терговнинг мазмуни ва тафсилотлари билан танишмасдан туриб, сиёсий ва мафкуравий баҳоларга асосланган туҳмат характеридаги айбловлар илгари сурилаётганини» қайд этиб бормоқда.
Бугун, 19 март куни Туркия полицияси Истанбул шаҳри мэри Акром Имомўғлини ҳибсга олди. Шаҳар ҳокимидан ташқари унинг матбуот котиби, шунингдек, шаҳар маъмуриятининг яна 100 га яқин ходими ҳибсга олинган.
2019 йилдан буён Истанбул шаҳри мэри ҳисобланган сиёсатчи ҳибсга олиниши фонида шаҳарда бир нечта йўл ёпилди ва тўрт кун давомида ҳар қандай намойишлар ўтказиш тақиқланди. Шунингдек, NetBlocks мониторинг хизмати хабар беришича, Туркияда X ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter), YouTube, Instagram ва TikTok’га кириш чекланган.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қуёшда 2025 йилдаги энг кучли чақнаш юз берди
Жаҳон | 21:37
-
Истанбул музокаралари. Бу амалга ошадими? 15 майга белгиланган учрашув ҳақида ҳозиргача нималар маълум?
Жаҳон | 21:31
-
Украинанинг Курск областига берган зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:25
-
Германияда уч нафар украиналик ҳибсга олинди
Жаҳон | 21:23
Мавзуга оид

12:26
Путин борса, Трамп ҳам боради: Истанбулда катта учрашув бўладими?

12:23
Песков: Россия делегацияси музокаралар учун 15 май куни Истанбулга боради

20:39 / 13.05.2025
Трамп Истанбулдаги музокараларга агар Путин ҳам келадиган бўлса боради — Келлог

09:12 / 13.05.2025