Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади
Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик қилинади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Унга кўра, президент томонидан имзоланган қонун билан Ўзбекистон ҳукумати билан Малайзия ҳукумати ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома (Тошкент, 2023 йил 8 июн) ратификация қилинди.
Бундан олдин Малайзия компанияси Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши мумкин экани хабар берилганди.
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев Pro Events and Marketing Sdn Bhd компаниясининг бошқарув директори Элайне Тхам билан учрашув ўтказди.
Малайзия томони Ўзбекистонда электр скутерлар (3 ва 4 ғилдиракли ихчам электромобил) ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026