Жаҳон | 15:52 / 21.03.2025
2592
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

АҚШ президенти Ўзбекистон раҳбарига табрик мактуби йўллади.

Фото: Samira Bouaou

АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади.

«Америка Қўшма Штатлари ҳалқи номидан Сизни ва бутун Ўзбекистон ҳалқини ажойиб Наврўз айёми билан табриклайман. Бу барча учун тинчлик, фаровонлик ва янгиланиш байрамидир», дейилади табрик мактубида.

АҚШ етакчиси мамлакатлар ўртасида мустаҳкам ришталар ўрнатилаётганлигини юксак қадрлашини, Мирзиёевнинг изчил ислоҳотлар дастурини олқишлашини таъкидлади.

«Савдо алоқаларимизни кенгайтириш ва замонамизнинг энг йирик муаммоларини ҳал этиш йўлида ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаман. Буюк давлатларимиз равнақ сари интилаётган бир пайтда, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашга содиқ бўлиб қолади. Наврўз муборак!», дейилади мактубда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди