Парламентлараро мулоқот якунида Тошкент декларацияси қабул қилинади
Ўзбекистон парламентлараро мулоқотнинг энг йирик платформаси – 181 мамлакат вакилларини бирлаштирган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясига мезбонлик қилади. Бундай платформалар дунё халқаро парламент дипломатияси тизимига мулоқот қилиш, ишонч ва глобал муаммоларни ҳал қилиш йўлларини биргаликда излаш имконини беради.

Маълум қилинишича, дунёнинг 140 га яқин мамлакатлари 105 та парламенти етакчилари, 2000 дан зиёд парламент вакиллари ҳамда 50 та халқаро ташкилотдан 110 нафар делегация аъзолари ушбу анжуманда қатнашиши кутилмоқда.
«Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати» мавзусида ўтказиладиган ассамблеянинг туркум йиғилишларида бутун дунё парламент делегациялари томонидан кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинади. Форум якунида иштирокчи мамлакатлар халқаро ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича якдил позицияни акс эттирувчи дастурий ҳужжат – Тошкент декларациясини қабул қилади.
Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси нафақат аъзо мамлакатлар, балки бутун халқаро парламент дипломатияси тизими учун аҳамиятга эга эканини, шунингдек, бундай платформалар мулоқот, ишонч ва глобал муаммоларни ҳал қилиш йўлларини биргаликда излаш имконини бериши таъкидланмоқда.
Ташкилот ҳақида
Парламентлараро иттифоқ (Inter-Parliamentary Union, IPU) – халқаро парламент ташкилоти бўлиб, 1889 йилда ташкил этилган, ҳозирда 181 мамлакат парламентларини бирлаштирган парламентлараро мулоқотнинг энг йирик платформаси ҳисобланади.
1889 йил 30 июн куни Парижда илк бор 9 та мамлакатдан келган парламент аъзолари халқаро парламентлараро иттифоқ йиғилишида учрашди. Кейинчалик ушбу сана халқаро парламентаризм куни сифатида белгиланди. Дастлаб, парламентлараро иттифоқ йиғилишлари «парламентлараро конференциялар» деб номланган ва асосан Европа давлатларида ўтказилган. 1956 йилда йиғилиш илк бор Осиё давлати – Бангкокда ўтказилди.
1989 йил Лондонда бўлиб ўтган 82-йиғилишни қиролича Елизавета очиб берди ва айнан шу йиғилишда Парламентлараро иттифоқнинг 100 йиллиги ҳам нишонланди.
2025 йилда эса Парламентлараро иттифоқ илк бор Марказий Осиё – Тошкентга келмоқда ва ўзининг 150-йиғилишини ўтказади. Маълум қилинишича, IPU ўзининг 136 йиллик фаолияти давомида 150 та йиғилишини ўтказиб, дунё бўйлаб парламентларни демократия йўлида бирлаштириш ва уларни умумий мақсад сари етаклашда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

12:05 / 10.04.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгармоқда

10:54 / 09.04.2025
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди

21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси

20:20 / 08.04.2025