Россия ва Ўзбекистон Трансафғон темирйўли лойиҳаси бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
Россиянинг ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда келишилган йўналишлар бўйича Трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари бўлимларини тайёрлайди.

2024 йилда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон олий даражадаги учрашувлари якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Россия Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, шунингдек, «Российские железные дороги» АЖ ва «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ ўртасида Трансафғон темирйўли лойиҳасини амалга оширишни бошлаш бўйича ҳужжатлар тўплами имзоланди. Бу ҳақда Россия Транспорт вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, 2025 йилда Россиянинг ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда келишилган йўналишлар бўйича Трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари бўлимларини тайёрлашни, шу жумладан юк ташиш ҳажмлари прогнозини ва иқтисодий самарадорликни аниқлашни таъминлайди.
Қайд қилинишича, икки йўналиш аниқланган: «Мозори Шариф – Ҳирот – Дилором – Қандаҳор – Чаман» ва «Термиз – Наибобод – Лўгар – Харлачи».
2025 йил 15-16 май кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган «Россия - Ислом дунёси» форуми доирасида «Покистон темирйўллари» ва Афғонистон делегацияси иштирокида лойиҳани муҳокама қилиш бўйича биринчи сессия бўлиб ўтади.
Трансафғон темирйўли Марказий Осиёни Афғонистон орқали Жанубий Осиё билан боғлашга қаратилган улкан халқаро инфратузилма лойиҳасидир. Асосий эътибор Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғлайдиган темирйўл қурилишига, мамлакатлар ўртасида янги транспорт йўлагини яратишга қаратилган.
Лойиҳанинг асосий хусусиятлари:
- Йўналиш: Термиз (Ўзбекистон) – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар (Покистон);
- Узунлиги: тахминан 760 км, уларнинг катта қисми Афғонистон орқали ўтади.
Лойиҳа мақсади:
- Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг Араб денгизи портларига (Қарочи, Гвадар) чиқишларини таъминлаш.
- Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида юк ташиш вақти ва нархини қисқартириш.
- Минтақавий иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлаш.
Лойиҳа иштирокчилари: Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон асосий иштирокчи давлатлардир. Осиё тараққиёт банки каби халқаро ташкилотларнинг ёрдами, шунингдек, Россия, Хитой ва Эроннинг ҳамкорлиги ҳам бор.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ноёб тарихий бойликларни хорижга олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди
Ўзбекистон | 09:41
-
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди
Жаҳон | 09:20
-
«Суми учун қасос»: Украинанинг Шуя ва Курскка зарбалари ҳақида
Жаҳон | 09:06
-
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистон | 09:04
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

20:09 / 15.04.2025