«Суми учун қасос»: Украинанинг Шуя ва Курскка зарбалари ҳақида
Ўтган ҳафта Россия Украинанинг Суми шаҳри марказига иккита «Искандер М» баллистик ракетаси билан ҳужум қилган, оқибатда 35 киши ҳалок бўлганди. Биз бу ҳақда алоҳида ролик ҳам эълон қилгандик. Охирги кунларда Украина Россиянинг Ивановск областидаги Шуя шаҳрига фавқулодда фаоллик билан ҳужум қилгани ҳам урушни диққат билан кузатаётганлар эътиборини тортгани табиий. Украина томони дрон ҳужуми нишони Сумига зарба йўллаган ракета бригадаси эканини айтмоқда.

Шуяда «дрон ёмғири»
16 апрел куни эрталаб деярли икки соат давомида Россиянинг Ивановск областидаги Шуя шаҳри интенсив дрон ҳужумига учради. Украинлар шаҳарга кўплаб самолёт типидаги дронлар учиришди. Россия мудофаа вазирлиги табиийки, осмондаги дронлар «бирин-кетин уриб туширилаётгани» ҳақида ҳисобот берди. Бироқ Россиядаги урушни тарғиб қилувчи Z-блогерларнинг хавотирли постлари вазият бошқача эканидан далолат бераётганди.
Кўп ўтмай ҳарбий қисмга дрон урилгани акс этган видеолар тарқалди. Кадрлардаги дронларга «112-бригада За Суми» деб ёзилганди. Бежизга эмас, Украина бош разведкачиси Кирило Будановнинг айтишича, Шуядаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган бу қисмда 112-гвардиячилар ракета бригадаси жойлашган. Украина Суми шаҳар марказига айнан мана шу бригада ракета учирган деб ҳисоблайди.
Z-каналларнинг баъзиларида ҳам 112-бригада Шуядаги дрон ҳужумининг нишони бўлгани ҳақида хабарлар чиқди. Баъзи военкорлар Сумига ҳужумни амалга оширган бригада етарлича ҳимояланмаганини танқид қилган. Маҳаллий гувоҳларнинг сўзларига кўра, дронлар ҳарбий қисмдаги айнан ракета бригадасини нишонга олган. Ҳарбий қисм казармасида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда. NASA мониторинг тизимида ҳам Шуядаги ҳарбий қисм ҳудудида иккита ёнғин бўлгани кўринади.
17 апрел куни ҳам Украина Шуяга дрон ҳужумини давом эттирди. Шаҳардаги мактаблар масофавий таълим тизимига ўтказилган. ВСУ шу кунларда Курск областига ҳам ҳужум қилди. Украина томони ҳужум нишони Россия армияси 448-ракета бригадаси жойлашган ҳарбий қисм эканини айтмоқда. Бу бригада 112-бригада билан бирга Суми марказига ракета ҳужуми амалга оширган.
Охири кўринмаётган уруш
Икки давлат бир-бирининг ҳудудига бунақа зарбалар беришининг ўзи жуда ёмон ҳолат. Лекин бугунги кунда бу воқеалар икки ҳисса ёмонроқ акс садо беради. Россия ва Украина дунёнинг энг қудратли давлати Америка урушни тугатиш учун ҳаракат қилиб юрганда, Трамп ҳатто Россияга муддат берган бир вақтда интенсивликни оширишди. Бунақа темпга қараганда уруш ҳали-бери тугайдиганга ўхшамайди.
Уруш мана шунақа расво нарса, ўртоқлар. Россия Сумига ҳужум қилади, кейин Украина Суми учун қасос деб Шуяга ҳужум қилади, кейин эса Россия Шуя учун қасос дейди-да, Украинанинг яна бирор шаҳрини бомбалайди. Бунақа қасос зарбаларининг охири кўринмайди. Шунинг учун урушни ҳеч қачон бошламаслик керак. Уни бошлаш осон, тугатиш жуда қийин...
Ўткир Жалолхонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси Фахриддин Ҳотамов.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 12:18
-
Евроиттифоқ Украина товарларига божларни қайтариш ниятида
Жаҳон | 12:15
-
“Акромжон эмас, Хамитбекман” – хавфли жиноятчининг 15 йиллик сири
Жамият | 12:11
-
Ҳудудларда микросаноат марказлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 12:07
Мавзуга оид

12:15
Евроиттифоқ Украина товарларига божларни қайтариш ниятида

11:55
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг собиқ ўринбосари Испанияда ушланди

21:31 / 14.05.2025
Истанбул музокаралари. Бу амалга ошадими? 15 майга белгиланган учрашув ҳақида ҳозиргача нималар маълум?

21:25 / 14.05.2025