Хитойда оила қуриш қоидалари соддалаштирилди
Энди оила қуриш истагида бўлган фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Фото: Unsplash
Хитой ҳукумати мамлакат аҳолисини оила қуришга рағбатлантириш мақсадида никоҳларни рўйхатга олиш қоидаларига ўзгартириш киритди, деб хабар беради Xinhua агентлиги.
Қайд этилишича, 2024 йилда ХХРда 6,1 миллион жуфтлик ўз муносабатларини расман мустаҳкамлаб қўйган — ундан бир йил олдин ушбу кўрсаткич 7,68 миллионни ташкил этган.
Янги қоидалар ҳужжатлар топшириш жараёнини соддалаштиради. Энди оила қуриш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, томонларнинг бошқа никоҳи мавжуд эмаслиги тўғрисида, шунингдек, уч авлод яқин қариндошлик алоқалари йўқлиги тўғрисида маълумотномалар талаб этилади холос. Илгари жуфтликлар уй хўжаликларини рўйхатга олиш китобларини ҳам олиб келишлари керак эди.
Бундан ташқари, энди хитойликлар рўйхатга олинган манзилидан бошқа ҳудудларда ҳам оила қура олади. Янги ўзгаришлар 2025 йил 10 майдан кучга киради. Мамлакатда оила қуриш қоидалари 2003 йилдан бери ўзгаришсиз қолиб келаётган эди.
Расмийлар бу каби янги қоидалар вақтни тежашга ва оила қуриш харажатларини қисқартиришга ёрдам беришига ишонмоқда, чунки кўплаб фуқаролар рўйхатга олинган манзилидан узоқ жойда яшайди ёки ишлайди. Шу боис хитойликлар кўпинча рўйхатга олинган манзилларига бормаслик учун расман никоҳдан ўтишдан бош тортади.
Аввалроқ Хитойда 2024 йилда рўйхатдан ўтказиладиган янги никоҳлар сони ушбу ҳисобни юритиш бошланганидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетиши тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вашингтонда АҚШ хавфсизлик вазири ўғрилик қурбони бўлди
Жаҳон | 09:41
-
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди
Жамият | 09:30
-
Ўзбекистон халқаро ислом академияси номи ўзгартирилди
Ўзбекистон | 09:09
-
Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин
Жаҳон | 08:55
Мавзуга оид

00:22
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди

09:43 / 21.04.2025
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

16:49 / 20.04.2025