Россияда «Кўк кит» ўйини асосчиси 9 йилга қамалди
Вояга етмаганларни ўз жонига қасд қилишга ундашга қаратилган ушбу деструктив ўйин асосчиси, россиялик Иля Погибловга суд ҳукми ўқилди.

Фото: РИА Новости
Россиянинг Новосибирск шаҳри Ленинский туман суди ижтимоий тармоқда «Кўк кит» (Синий кит) деб номланган «ўлим гуруҳи» яратувчиси Иля Погибловни 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
«Суд ҳукми билан И.В.Погиблов айбдор деб топилди... унга электрон ва/ёки ахборот-телекоммуникация тармоқлари, жумладан, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда веб-сайтларни бошқариш фаолияти билан шуғулланишни 4 йилга тақиқлаш шарти билан 9 йилга режими кучайтирилган колонияда жазони ўташ тайинланди», дейилади хабарда.
Суд Иля Погиблов «бошқа одамларнинг ўлимидан патологик манфаатдор бўлиб», Интернет орқали чексиз миқдордаги одамларни, шу жумладан вояга етмаганларни ўз жонига қасд қилишга ундашга қаратилган фаолиятни ташкил қилган ва бошқарган, яъни «Кўк кит» жамоат каналини яратган, деб топди. Шунингдек, у ўсмирни жиноий фаолиятга жалб қилганликда айбдор деб топилди.
Новосибирск вилояти суд департаментининг тушунтиришича, Погиблов томонидан ташкил этилган гуруҳ мессенжерлар орқали эҳтимолий жабрланувчиларни ўз жонига қасд қилишга тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган вазифаларни бажаришга, хусусан, ўзига ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишга ундаган ва ишонтирган.
«Бироқ Погиблов И.В. ва бошқа шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани сабабли ўз жонига қасд қилишга йўналтирилган ниятини охирига етказа олмади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Погиблов суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Ҳукм ҳали кучга кирмаган.
«Кўк кит» ўйини Россияда 2015 йилда пайдо бўлди ва қисқа вақт ичида ўйин домига тушган 130 нафарга яқин бола ўз жонига қасд қилди.
«Кўк кит» ўйини 2017 йилда Ўзбекистонда ҳам тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тадбирда 31 та мактаб ва 5 та коллеж ўқувчилари ушбу ўйин иштирокчиси экани аниқланди.
Кейинчалик, Самарқанд транспорт прокуратураси томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «Кўк кит» ўйинига қарши тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистонда бу ўйиндан жабрланган болалар ҳақида маълумотлар йўқ.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида
Ўзбекистон | 13:29
-
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади
Спорт | 13:23
-
Трампнинг Украина бўйича режаси баъзи шартлари эълон қилинди – ОАВ
Жаҳон | 13:15
-
Исроилнинг асл мақсади, вафот этган Рим папаси ва Украина урушидан чарчаган АҚШ — кун дайжести
Жаҳон | 13:04
Мавзуга оид

13:15
Трампнинг Украина бўйича режаси баъзи шартлари эълон қилинди – ОАВ

11:27
Россияга марказий осиёлик мигрантлар оқими камайгани айтилди

10:34
Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

08:55