Истанбулда Туркия фуқаросини рухсатсиз расмга олган ўзбекистонлик депорт қилинади
Ўзбекистон фуқароси Истанбул метрополитенида туркиялик аёлни рухсатсиз расмга олган. Натижада аёл полицияга мурожаат қилган ва ўзбекистонлик шахс қўлга олинди. Истанбулдаги Бош консулхонаси аралашуви билан Ўзбекистон фуқаросига жиноий жавобгарлик билан боғлиқ бўлмаган чора кўрилиб, унинг Туркияда ишлаш рухсатномаси бекор қилинган.

Фото: aissahaffar / Envato
Жорий йил 13 апрел куни Ўзбекистон фуқароси Истанбул метрополитенида рухсатсиз тарзда Туркия фуқароси бўлган аёл кишини суратга олган. Шундан сўнг Туркия фуқароси ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Оқибатда ўзбекистонлик шахс қўлга олинган ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра натижада:
- Ўзбекистон фуқаросининг Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси (Çалışма изни) бекор қилинди;
- унга нисбатан маъмурий жазо ва мажбурий депортация чоралари кўрилмоқда;
- ушбу ҳаракат шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланди.
Бош консулхона аралашуви натижасида мазкур фуқарога нисбатан жиноий жавобгарлик билан боғлиқ бўлмаган чора кўрилишига эришилган.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси Туркия қонунларига кўра, бошқа шахсни, айниқса аёлларни уларнинг розилигисиз суратга олиш ёки видеога тушириш қатъиян ман этилишини ҳамда бу ҳаракатлар жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлигини қайд этган.
«Ҳурматли юртдошлар, Туркияда бўлишингиз давомида маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилинг. Бегона шахсларни уларнинг рухсатисиз суратга ва видеога олиш ёки уларга ноқулайлик туғдирувчи ҳаракатлар сизга нисбатан жиддий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳуқуқий муаммоларга йўлиқмаслик учун ҳаракатларингизда эҳтиёткор бўлинг», дейилади консуллик хабарида.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу манзилда (локация) жойлашган. Консулхона билан боғланиш усуллари ва кўп бериладиган саволларнинг жавоби билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Жорий йил март ойида Адлия вазирлиги Ўзбекистонда шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олишни тақиқлашга доир қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган эди. Лойиҳага кўра, одамларнинг рухсатисиз уларни тасвирга тушириш мумкин бўлмайди, бироқ айрим истиснолар бор.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Петербургда хорижликларга таксичи ва курьер сифатида ишлаш тақиқланиши мумкин
Жаҳон | 19:33
-
Трамп Америка университетини юз минглаб хитойлик талабалардан «тозалашга» қарор қилди
Жаҳон | 19:31
-
Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
Жаҳон | 18:49
-
Италия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 18:43
Мавзуга оид

14:17
Россия Киев билан музокаралар янги раундининг жойи ва вақтини таклиф қилди

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди

17:02 / 21.05.2025