Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой электр тамоқларини ишдан чиқарадиган ракетанинг «янги тури»ни намойиш этди
ХХР телевидениеси орқали портлаган вақтида ингичка углерод толаларини сочадиган ракета ролиги намойиш этилди. Улар юқори волтли энерготизимларда қисқа туташувларни юзага келтиради.
Хитойнинг CCTV давлат телевидениеси электр станцияларини ишдан чиқаришга ва маълум ҳудудни «бутунлай электр энергиясисиз қолдиришга» қодир янги турдаги қуролнинг анимацион ролигини намойиш этди, деб хабар беради South China Morning Post.
CCTV видеода мамлакат Мудофаа вазирлигининг пудратчиси бўлган Хитой аэрокосмик фан ва технология корпорацияси маълумотларига таянган.
Кадрларда ракета ерусти қурилмасидан учирилгани, ундан эса 90 та цилиндрсимон жанговар элементлар ажралиб, ерга тушганида портлаётгани тасвирланган. Шу билан бирга, ҳавога кимёвий ишлов берилган ингичка углерод толалари сочилган — бу юқори волтли энерготизимларда қисқа туташувларни юзага келтириш учун мўлжалланган.
Қайд этилишича, бундай снаряд ёрдамида камида 10 минг метр квадрат майдонда кенг кўламли электр энергияси ўчишларини юзага келтириши мумкин.
«Гап янги турдаги графит бомба ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. CCTV қурол номи, уни яратиш ёки ишлаб чиқариш босқичлари ҳақида маълумотларни келтирмаган, фақатгина ушбу қуролни «маҳаллий ракеталарнинг сирли тури» дея таърифлаган», — дейилади хабарда.
Жанговар ҳаракатлар давомида душман тарафнинг электр тармоғини ишдан чиқариш ғояси ўнлаб йиллардан бери мавжуд. Иккинчи жаҳон уруши даврида инглизлар Германия ҳудудига пўлат трослар осилган аэростатларни учириш технологиясини қўллаб кўрган. Кейинчалик АҚШ таркибида ток ўтказувчи толалар жойлаштирилган, углерод асосидаги композит материалдан ясалган ғалтакларни ўз ичига олувчи BLU-114/Б номли цилиндрсимон снарядни ишлаб чиққан.
1991 йилда Вашингтон илк бор графит бомбаларни Ироққа қарши қўллаган — ўшанда мамлакат электр энергиясининг 85 фоизидан айрилган. Шунингдек, бу турдаги қуроллардан 1999 йили Сербияда, 2003 йилда эса Кобулда фойдаланилган.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026