Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурия билан боғлиқ террорчилик тузилмалари рўйхатини қайта кўриб чиқади
Марко Рубио Сурия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио суриялик ҳамкасби Асад Ҳасан Шайбоний билан телефон орқали мулоқоти чоғида Сурия билан боғлиқ террорчилик тузилмалари рўйхатини қайта кўриб чиқиш режалаштирилганини маълум қилди.
АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида чоп этилган баёнотга кўра, Рубио ва Шайбоний телефон орқали суҳбат чоғида вазиятни муҳокама қилган.
Рубионинг қайд этишича, АҚШ ва БМТ Сурия билан боғлиқ террор ташкилотлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва бу борадаги кейинги қадамларни аниқлаштиришни режалаштирмоқда.
Бу қадамлар Сурия халқи учун ҳам, АҚШ ва Сурия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар учун ҳам янги давр бошлашига умид билдирган Рубио «ёмон ўйинчилар»га, жумладан ҳокимиятдан ағдарилган етакчи Башар Асад ва унинг яқин доираларига нисбатан санкцияларни давом эттириш қатъийлигини таъкидлади.
Томонлар шунингдек, терроризмга қарши кураш, Эроннинг Сурия ва Исроил билан алоқалари, Асад режимининг кимёвий қурол дастурининг қолган қисмларини йўқ қилиш каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди.
30 июн куни АҚШ президенти Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13 / 09.06.2026