Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда вертолёт Болтиқ денгизига қулаб тушди
Вертолёт бортида етти киши бўлган ва уларнинг ҳеч бирига шикаст етмаган.
Болтиқ денгизининг Вилсанди ва Сааремаа ороллари орасидаги ҳудудга Эстонияда рўйхатдан ўтган вертолёт қулаб тушди.
Полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт сувга қулаб, авариявий қўнишни амалга оширган. Вертолёт ағдарилган, аммо автоматик сувга қўниш тизими ишга тушгани боис чўкиб кетмаган.
Ҳаво кемаси бортида етти киши — беш нафар катта ёшли инсон ва икки нафар вояга етмаган бола бўлган. Уларнинг барчаси кабинадан чиқиб, вертолёт корпусида ёрдам етиб келишини кутган. Кўнгилли денгиз қутқарувчилар воқеа жойига 20 дақиқада етиб келган ва жабрланганлар Викати портига етказилган. Текширувлар давомида уларнинг ҳеч бири тиббий ёрдамга муҳтож эмаслиги аниқланган.
Полициянинг маълум қилишича, вертолёт Вилсандидан Таллинга учаётган бўлган. Ҳавода айнан нима содир бўлганини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Тергов Авиация ҳодисаларини тергов қилиш маркази билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. Вертолёт тадбиркор Вяйно Колдояга тегишли экани айтилмоқда.
Таъкидланишича, вертолёт аллақачон Яагараху портига олиб келинган. Ёқилғи тўкилиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.
Мавзуга оид
08:44 / 07.07.2026
Дунёдаги энг тезкор вертолётлар: етти рекордчи рўйхати
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026