Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой ОТМ ўртасида академик алмашинув дастурлари кенгаяди
Мамлакат Бош консулхонаси ходимлари Гуанчжоу шаҳридаги Гонконг фан ва технологиялар университетининг (The Hong Kong University of Science and Technology, Guangzhou халқаро алоқалар департаменти раҳбари Жин Фу билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, биргаликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва бошқалар муҳокама қилинди.
Хитой томони Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари билан таништирилди.
Жин Фу икки мамлакат ўртасида шериклик барча жабҳаларда барқарор ривожланиб бораётганини қайд этиш баробарида, илм-фан ва таълим соҳасида Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан академик алоқаларни ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар жорий йил сентябр ойида мазкур университет президенти Лио Ни бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга сафарини амалга оширишга келишиб олди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026