Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мудофаа вазирлиги Украина «провокация» уюштирмоқчи эканини маълум қилди
Таъкидланишича, Украина Трамп-Путин музокараларини «тўхтатиш учун шарт-шароитлар» яратиш мақсадида ушбу зарба учун жавобгарликни Россияга тўнкашни режалаштирмоқда.
Фото: Стоян Васев/ТАСС
Россия Мудофаа вазирлиги Украина гўё АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг музокараларини бузиш учун «провокация» тайёрлаётганини маълум қилди, деб хабар берди Meduza.
Идоранинг таъкидлашича, «провокацияни» ахборот билан таъминлаш учун Украина Хавфсизлик хизмати хорижлик журналистларни «фронт яқинидаги шаҳар аҳолиси ҳақида бир қатор репортажлар тайёрлаш афсонаси остида» Харков вилоятининг Чугуев шаҳрига олиб борган.
Таъкидланишича, 15 август куни бўлиб ўтадиган саммит олдидан Украина Қуролли кучлари аҳоли зич яшайдиган кварталлардан бирига ёки тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бўлган шифохонага учувчисиз учиш аппаратлари ва ракеталардан фойдаланган ҳолда провокацион зарба беришни режалаштирган.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Украина «салбий медиа фони» ва музокараларни «тўхтатиш учун шарт-шароитлар» яратиш мақсадида ушбу зарба учун жавобгарликни Россияга тўнкашни режалаштирмоқда.
Идора ўз баёнотига ҳеч қандай далил келтирмади ва эълон қилинган маълумотлар манбаларини кўрсатмади.
Путин ва Трамп ўртасидаги музокаралар 15 август куни Алясканинг Анкориж шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:08
Германия: Тинчлик келишуви — ғарб кучларини Украинага юбориш учун асосий шарт
10:15
Лавров Украинани «Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилиш»да айблади. Бу ҳақда нималар маълум?
09:01
Озарбойжон: Украинада ҳар икки томонда уришганлар жазоланади
08:51