Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳимояланаётган Украина ғалаба қозонадиган ҳолатда эмас - Трамп
Америка етакчиси Киевни “фақат ҳимояланишга рухсат берилган, ҳужумга ўтиш тақиқланган” спорт жамоасига ўхшатди.
АҚШ президенти Доналд Трамп мудофаа позициясида турган Украина Россия билан урушда ғалаба қозонадиган ҳолатда эмаслигини айтди.
У бугунги вазиятга “Украинага фақат ҳимояланишни, ҳужумга ўтмаслик”ни буюрган Жо Байден маъмурияти сабабчилигини айтди.
Трампнинг фикрича, "бостириб кирган давлатга қарши ҳужумга ўтмасдан туриб, ғалабага эришиш жуда қийин”.
"Ғалаба қозонишнинг имкони йўқ", - деб ёзди у Truth Social тармоғида.
Америка етакчиси Киевни “фақат ҳимояланишга рухсат берилган, ҳужумга ўтиш тақиқланган” спорт жамоасига ўхшатди.