Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси Ғазодаги шифокорлардан аҳоли эвакуациясига тайёргарлик кўришни сўради
Исроил армияси чоршанба куни Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича операциянинг илк босқичлари бошланганини эълон қилди.
Исроил мудофаа армияси офицерлари Ғазо секторидаги аҳолини жанубга кўчиришга тайёргарлик кўришни сўраб шифокорлар ва халқаро ташкилотларга алоқага чиқмоқда, деб хабар қилди армия матбуот хизмати.
"Исроил мудофаа армияси хавфсизлик мақсадларида Ғазо шаҳри аҳолисини Ғазо секторининг жанубий қисмига эвакуация қилишга тайёргарлик кўришни сўраб сектор шимолидаги тиббиёт ходимлари ва халқаро ташкилотларга қўнғироқ қилишни бошлади", - дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, "офицерлар шифокорлар эътиборини беморлар ва ярадорларни қабул қилиш учун Ғазо сектори жанубидаги шифохоналар таъминотига ўзгаришлар киритилишига қаратишган”.
Исроил армияси чоршанба куни Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича операциянинг илк босқичлари бошланганини эълон қилди ва ўн минглаб захирадаги аскарларни сафарбар қилди.
Маълумотларга кўра, шу кунга қадар Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 62 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026