Президент фармонига кўра, Вижайварги Сатиш Рамешчандра мамлакат фармацевтика соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун ушбу юксак мукофотга сазовор бўлди.

Ҳужжатда таъкидланишича, у илғор инновациялар ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги катта хизматлари учун тақдирланган.

Мазкур фармон 2026 йил 5 март куни имзоланган.