Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Бу ҳақдаги президент фармони эълон қилинди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
- Халилов Насриддин – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси мудири, Самарқанд вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан
- Кудратов Уктам Аралович – «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг Қизилқум кон бошқармаси «Пистали» кони бош муҳандисининг ўринбосари
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан
- Уразметов Шермухаммат Джумабаевич – «Ўзбекгеофизика» АЖнинг «Устюрт геофизика экспедицияси» филиали геология-геофизика ишларини истиқболли прогнозлаш бўлими бошлиғи
- Ҳамроев Умаржон Артиқович – «Навоийуран» давлат корхонасининг «Уран ва ноёб металлар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази геология-қидирув экспедицияси бош геологи
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан
- Турсунов Жамшид Юнусович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси
- Ҳидоятов Шерзод Саиджонович – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан
- Ваҳобов Даврон Абдужалолович – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси
- Саидмурадов Уктам – Самарқанд туманидаги «Стеклопластик» МЧЖ раиси, Самарқанд вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони билан









