Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи бошланди
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги саммитда, шунингдек, ҳарбий парадда иштирок этади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг таклифига биноан расмий ташриф билан Тянцзин шаҳрига борди. Унга рафиқаси ҳам ҳамроҳлик қилди.
«Бинхай» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Хитой транспорт вазири Лю Вэй ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 31 август – 1 сентябр кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Сўнгра, Пекинда Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятининг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда қатнашади.







Мавзуга оид
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
08:49 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Хитойни боғловчи янги авиайўналиш очилди
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
18:28 / 28.05.2026